Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди
2021-02-20 | Жамият
Жорий йил 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида ИИВ масъул ходимлари билан БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида бугунги кунда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг муассасалари ўртасида кўплаб йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилиб, ваколатхонанинг одам савдоси ва муҳожирлар ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш масалалари бўйича янги тайинланган маслаҳатчиси Р. Сиргедиене таништириб ўтилди.
Шундан сўнг, томонлар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган қатор истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор тадбирларни амалга оширишга келишиб олдилар.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги