Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари билан онлайн учрашув
2021-03-02 | Экология
Давлат экология қўмитасида Америка қўшма штатларининг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит давлат мониторинги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, АҚШ томони вакиллари янги сайланган АҚШ Президенти Администрацияси атроф-муҳит муаммолари юзасидан хавотирда эканлиги ва Иқлим бўйича Париж битимига қайтганлигини маълум қилдилар.
Учрашув якунида томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг барча йўналишларида алоҳида учрашувларни ташкил этиш ҳамда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги