Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“EPS” маркази директори билан учрашув ўтказилди

2021-02-19 | Иқтисодиёт

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази директори Квон Тае Кём билан учрашув ўтказилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази директори Квон Тхэ Гём ва Агентлик масъул ходимлари иштирок этган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига ишга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Учрашувда пандемия даврида Корея Республикасидаги корхонасидан меҳнат таътили, иш алмаштириш учун ариза топшириб Ўзбекистонга қайтган ҳамда виза, иш алмаштириш муддати тугаб Корея Республикаси кетолмай қолган 164 нафар фуқароларимизни ушбу давлатдаги иш жойига қайтиб боришида амалий ёрдам бериш чораларини кўриш масаласи муҳокама қилинди.



Корея томони ушбу давлат қонунчилиги бўйича юқорида айтилган муаммолар сабаб фуқароларнинг кириб бориш имконияти мавжуд эмаслиги ҳамда таътилга келган фуқароларни 1 йил ичида ушбу давлатга кириб бормаган бўлса, иш берувчи томонидан қайта кириш учун виза тасдиқномасини (телекс) берган тақдирдагина Корея Республикасига кириб бориши мумкинлиги тўғрисида маълум қилинди. Қўшимча равишда ушбу муаммоларни ҳал қилиш юзасидан “EPS” маркази томонидан Корея Республикасининг тегишли идораларига мурожаат қилиши ва натижаси бўйича маълум қилиши айтиб ўтилди.

Бугунги кунда пандемия шароити яхшиланишига қарамасдан Корея Республикаси томонидан белгилаб берган тартиб бўйича фуқароларни тасдиқланган розилик битимлари келгандагина ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тавсия қилинган лабораториялардан коронавирусга ПЦР тест топширишга рухсат берилгандан сўнг Коредаги ўз иш жойларига кириб боришлари мумкинлиги тўғрисида маълум қилинди.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться