Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президентини табриклади

2022-07-07 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.

Мулоқот чоғида кейинги йилларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари юқори суръат билан ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон раҳбарига табрик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимиздаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар изчил давом эттирилишига ишонч билдирди.

Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев муборак Қурбон ҳайити билан бир-бирини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тиладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться