Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинходжаев бошчилигида “Societe Generale”нинг Марказий Осиё ва Кавказ минтақавий директори Тейбой Гулиев делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: “Societe Generale” француз молиявий конгломерати бўлиб, банк бозорида "катта тўртлик" қаторига киради.
2017 йилдаги кўрсаткичлари бўйича учинчи йирик банк ҳисобланади. Активлар сони бўйича дунёда 20 ўринни эгаллайди. 2011 йилдан бошлаб жаҳон тизимида аҳамиятга эга банклар орасида туради. Ушбу учрашувда томонлар банк трансформацияси, банк операцияларини амалга ошириш, банк томонидан энергетика, транспорт, нефт ва газ соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, инвеститсия имкониятларини аниқлаш, бозорга кириш қоидалари ва стратегик маслаҳатлар бериш масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳалар доирасида икки томонлама самарали ҳамкорликни кенгайтиришни давом эттиришга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги