Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германиянинг қурғоқчилик ва шўрланган ерлардан фойдаланиш технологияларини қўллаш масаласи муҳокама этилди

2022-07-06 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлигида Германиянинг "BioEnergieLand" компанияси асосчиси ва ижрочи директори Френк Ризбек билан учрашув ташкил этилди. Компания Германиянинг биотехнологиялар ҳамда қишлоқ хўжалиги ечимлари бўйича етакчи ташкилотларидан бири ҳисобланиб, музокара давомида Ф. Ризбек томонидан корхонанинг имкониятлари ва амалга оширилган ишлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Германиянинг илғор технологиялари, жумладан, қурғоқчилик ва шўрланган ерлардан фойдаланиш технологияларини қўллаш юзасидан фикр алмашилди. Германия компанияси томонидан тақдим этилаётган экинларни вертикал усулда етиштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, сунъий интеллект ва катта маълумотлар базасидан фойдаланиш, ёпиқ циркуляр тизимлар, иқлим ва жойлашув шароитларига мос равишда режалаштириш ва қурилиши ишларини олиб бориш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига энергияни иқтисод қилиш масалалари муҳокама этилди.

Ф. Ризбек томонидан Ўзбекистонда илм-фан ва инновацияларга берилаётган эътибор юқори баҳоланди ва икки томон ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться