Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги бўйича Ишчи гуруҳининг 2 йиғилиши бўлиб ўтди

2022-07-05 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида Туркий Давлатлар Ташкилоти (Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия ва Туркманистон) ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари учрашувлари ҳамда Туркий давлатлар Агрофоруми бўлиб ўтади.

Туркий Давлатлар Ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги бўйича Ишчи гуруҳининг 2 йиғилиши бошланди. Кутилаётган юксак даражадаги тадбирларнинг дастлабкиси ҳисобланган бугунги учрашувда ТДТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этишмоқда. 

Тўрт кун давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган йиғилишлар, шу жумладан, Б2Б учрашувлар муносабати билан мамлакатимизга ТДТ ва ИҲТга аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари ташриф буюришган. Бундан ташқари, ТДТ ва ИҲТ бош котиблари ҳам меҳмон бўлиб туришибди. 

ТДТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари иштирокидаги йиғилишнинг асосий мақсади – қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд кўп томонлама ҳамкорликни баҳолаш ва ТДТга аъзо давлатлар ва кузатувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг салоҳиятли йўналишлари бўйича фикр алмашишдан иборат.

200 дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчи компанияларни ўзида жамлаши кутилаётган Туркий давлатлар Агрофорумида эса агросаноат мажмуасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ташкилотга аъзо давлатлар ва кузатувчилар ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, товар айирбошлаш ва сармояларни сафарбар этишга эътибор қаратилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться