Рақобат муҳитини яхшилаш орқали аҳоли ва тадбиркорларни кенг полосали интернетга улашни жадаллаштириш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича оператор ва провайдерлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бошчилигида Кенг полосали маълумот узатиш тармоқларининг ҳолатини таҳлил қилиш ва уларни янада яхшилаш ҳамда шу йўналишда фаолият олиб бораётган оператор ва провайдерлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида ахборот технологиялари соҳасида, шунингдек, телекоммуникатсия тармоқлари фаолиятида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда 2022 йилга мўлжалланган вазифалар хусусида гаплашилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда республика ҳудудида 40 га яқин телекоммуникатсия оператори ва провайдерлари абонентларга Интернет хизматини кўрсатиб келмоқда.
Мулоқотда республикадаги барча аҳоли масканлари, жумладан, уй хўжаликларини симли кенг полосали телекоммуникатсия хизматлари билан таъминлаш ва тармоқ қамровини ошириш мақсадида телекоммуникация оператори ва провайдерлари томонидан бугунги кунга қадар кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.
Очиқ мулоқот давомида кўтарилган масалалар юзасидан оператор ва провайдерлар раҳбарларининг фикрлари тингланди, шунингдек, телекоммуникатсия соҳасини янада ривожлантириш бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги