Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Россия Давлат Думасининг Ўзбекистон билан алоқалар гуруҳи раиси Бухорога ташриф буюрди

16.11.2018СиёсатМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Россия Давлат Думасининг Ўзбекистон билан алоқалар гуруҳи раиси А.Езубов бошчилигидаги бир гуруҳ делегация аъзолари Бухоро шаҳрига ташриф буюришди. Меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж. Носиров кутиб олди.

Германия Федерал ҳукуматининг ТИВдаги Россия, Марказий Осиё ва Шарқий шерикчилик давлатлари билан жамиятлараро ҳамкорлик бўйича координатори билан учрашув

12.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Германия Федерал ҳукуматининг ТИВдаги Россия, Марказий Осиё ва Шарқий шерикчилик давлатлари билан жамиятлараро ҳамкорлик бўйича координатори, Бундестаг депутати Дирк Визе билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Польша Президентини табриклади

12.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Польша Республикаси мустақиллигининг 100 йиллиги муносабати билан Президент Анжей Дудага табрик йўллади.

Германия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

09.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8 ноябрь куни Берлин шаҳрида ҳукумат делегациясига раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас билан учрашди.

Ўзбекистон делегациясининг Брюссель шаҳрига ташрифи тўғрисида

09.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Европа парламентида бўлиб ўтган «Афғонистон учун биргаликдаги қарашлар» мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этди.

Германия Бундестаги Вице-президенти билан учрашув

09.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Германия Бундестаги Вице-президенти Ҳанс-Петер Фридрих билан учрашди.

Германия Федерал президентининг дипломатик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашув

09.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8 ноябрь куни Берлин шаҳрида бўлиб турган ҳукумат делегациясига бошчилик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федерал президентининг дипломатик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Томас Баггер билан учрашди.

Россия парламенти делегациясининг Бухорога ташрифи якунланди

05.11.2018СиёсатМанба: ЎзА

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги Россия парламенти делегацияси 2-3 ноябрь кунлари Бухорода бўлди.

Ўзбекистон делегацияси Покистонга ташриф буюрди

03.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Покистон Ислом Республикасида бўлди.

БМТ делегацияси билан ТИВда бўлиб ўтган учрашув тўғрисида

03.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 1 ноябрь куни ТИВда Махсус топшириқлар бўйича элчи Илҳомжон Неъматов БМТ Бош котиби ўринбосари, Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков ва БМТ Бош котибининг Махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталя Герман билан учрашди.

Европа парламенти делегацияси билан учрашув

03.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа парламентининг Марказий Осиё давлатлари ва Мўғилистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаги мамлакатимизга ташриф буюрган депутатлар гуруҳини қабул қилди.

Германия Бундестаги делегациясининг учрашувлари

01.11.2018СиёсатМанба: ЎзА

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказида 1 ноябрь куни Германия Бундестагининг “ГФР – Марказий Осиё» парламент гуруҳи раиси Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: парламентлараро ҳамкорликнинг янги босқичи

01.11.2018СиёсатМанба: ЎзА

Тошкентда 1 ноябрь куни “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Терроризмга қарши кураш – чегара билмас ҳамкорлик

31.10.2018ШҲТМанба: ЎзА

Тошкентда 31 октябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси томонидан “Терроризмга қарши кураш – чегара билмас ҳамкорлик“ мавзусида олтинчи халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилинди.

Германия тажрибаси ўрганилади

31.10.2018ИнновацияМанба: ЎзА

Жорий йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонасида “Хорижий инновацион ғоялар ва технологиялар ҳамда уларни Ўзбекистонда татбиқ қилиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади. 
 

Германия Бундестаги вакиллари Бухорода

30.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Германия Бундестагининг “ГФР – Марказий Осиё» парламент гуруҳи раиси М.Грунд бошчилигидаги делегацияси 29 октябрь куни Бухоро вилоятида бўлди. 

Парламентлараро ҳамкорлик — халқаро муносабатлар ривожида муҳим омил

29.10.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2018 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Халқаро муносабатларни ривожлантиришда парламентлараро ҳамкорликнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ савдо вазирини қабул қилди

23.10.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари савдо вазири Уилбур Россни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Америка – Ўзбекистон савдо палатаси делегациясини қабул қилди

22.10.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни Ўзбекистонда АҚШ бизнеси ҳафталиги тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан ҳарбий ҳамкорлик даражаси

18.10.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги изчил ривожланмоқда.