Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Давлат Думасининг Ўзбекистон билан алоқалар гуруҳи раиси Бухорога ташриф буюрди

2018-11-16 | Сиёсат

Россия Давлат Думасининг Ўзбекистон билан алоқалар гуруҳи раиси А.Езубов бошчилигидаги бир гуруҳ делегация аъзолари Бухоро шаҳрига ташриф буюришди. Меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж. Носиров кутиб олди.

Вилоят ҳокимлиги конференциялар залида ўтган Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутатлари ҳамда бир қатор бошқарув органи раҳбарлари билан учрашувда қатор масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув ниҳоясига етганидан сўнг, делегация аъзолари қадим Бухоронинг “Арк”, “Пойи Калон” ҳамда “Лаби Ҳовуз” каби диққатга сазовор манзиллари бўйлаб саёҳат қилиб, ушбу маданий меърос обьектлари билан яқиндан танишдилар. 

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться