Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон делегацияси ШҲТга аъзо давлатлар вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди

12.07.2018ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида ШҲТнинг халқаро фаолият масалалари бўйича маслаҳатлашувларида иштирок этди.

Словения Элчиси билан учрашув

11.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Словения Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Примож Шелиго билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ҳукумати делегациясининг Афғонистонга ташрифи тўғрисида

10.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8-9 июль кунлари Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси Кабул шаҳрида Афғонистон Ҳукумати Ижрочи Раиси Абдулла Абдулла, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Ташқи ишлар вазири Салаҳиддин Раббани, Афғонистоннинг собиқ Президенти Ҳамид Карзай ва бошқа нуфузли жамоатчилик ва сиёсат арбоблари билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон делегацияси «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги юқори даражали мулоқотда иштирок этди

10.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори даражали Мулоқотнинг навбатдаги учрашувида иштирок этди.

Исроил элчиси Қорақалпоғистонда

10.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Исроил давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира Қорақалпоғистонга икки кунлик сафар уюштирди.

Туркия Президентига ҳамдардлик

10.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Текирдоғ вилоятида рўй берган поезд ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ делегацияси Хитойда

09.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигига амалий ташриф буюрди. Дастлабки расмий учрашув 5 июль куни ХХР ЖХВ ҳузуридаги Биринчи илмий тадқиқот институтида бўлиб ўтди. Делегация аъзоларини ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирининг биринчи ўринбосари Ван Сюохун кутиб олди.

Афғонистон Президенти билан учрашув

09.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси 2018 йил 8 июль куни “Арг” саройида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.

Президент Япония Бош вазирига ҳамдардлик билдирди

09.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва талафотлар етгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.

Болгария делегацияси Cамарқандда

04.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган “Болгария – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Адлен Шукри Шевкед хоним бошчилигидаги Болгария Республикаси Халқ мажлиси делегацияси 4 июль куни Самарқандга ташриф буюрди. 

Болгария Парламенти вакиллари Бухорода

04.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

"Болгария – Ўзбекистон" дўстлик гуруҳи раиси Адлен Шукри Шевкед хоним бошчилигидаги Болгария Республикаси Халқ мажлиси делегацияси 3 июль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

АҚШ Элчиси билан учрашув

03.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Ўзбекистон – Болгария алоқалари янги босқичда

03.07.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Мамлакатимизга ташриф буюрган «Болгария – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раиси Адлен Шукри Шевкед бошчилигидаги Болгария Республикаси Халқ мажлиси делегацияси 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида учрашув ўтказди.

Ишчи гуруҳларининг Туркманистондаги учрашувлари

02.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 25 июнидан 1 июлига қадар Туркманистонда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди.

Финляндия Элчиси билан учрашув

02.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Финляндия Республикасининг мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Ҳельсинки шаҳрида) Никлас Линдквистни қабул қилди.

ТИВда учрашув

27.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг таниқли жамоатчилик арбоби ва олими, Ж.Ҳопкинс Университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр билан учрашди. У мамлакатимизда нуфузли халқаро тадқиқотчилар билан бўлиб турибди.

Янги Зеландия Элчиси билан учрашув

25.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Янги Зеландия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Иэн Александр Ҳилл билан учрашув бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади

25.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга табрик мактуби йўллади.

Шавкат Мирзиёев Борут Пахорни табриклади

25.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Словения Республикаси  Президенти Борут Пахорни Словения миллий байрами – Давлатчилик куни муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон Президенти Хорватия Президентига табрик йўллади

25.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Хорватия миллий байрами – Давлатчилик куни муносабати билан Президент Колинда Грабар-Китаровичга табрик йўллади.