Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия парламенти делегациясининг Бухорога ташрифи якунланди

2018-11-05 | Сиёсат

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги Россия парламенти делегацияси 2-3 ноябрь кунлари Бухорода бўлди.

3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Бухоро вилояти ҳокимлигида Россия делегацияси аъзолари билан учрашди.

Мулоқот чоғида Н.Исмоилов парламент делегацияларининг бундай дўстона ташрифлари мамлакатларимиз ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Россия Президентларининг ташрифлари чоғида эришилган келишувлар ўзаро манфаатли шерикликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб, парламентлараро алоқаларни делегациялар алмашинуви орқали қўллаб-қувватлаш имконини бераётгани қайд этилди.

Қонун чиқарувчи олий органларнинг муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани ҳамкорлик кўламининг янада кенгайишига хизмат қилмоқда. Жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати делегациянинг Россия Федерациясига кутилаётган ташрифи, қолаверса, Россия парламенти дўстлик гуруҳи вакилларининг мамлакатимизга режалаштирилган сафари бунинг тасдиғидир.

Учрашувда иқтисодиёт, инвестиция, туризм, таълим соҳаларида фаол ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатларимизнинг транспорт-транзит имкониятларидан самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Савдо, инвестиция ва иқтисодиётнинг реал сектори, шунингдек, маданий-гуманитар соҳаларда малакали кадрлар тайёрлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Владимир Жириновский саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, бунинг учун парламент тузилмалари фаолиятидан унумли фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Шу куни меҳмонлар Бухоро шаҳридаги 82-махсус болалар боғчасида бўлиб, юртимизда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар ижроси билан танишди.

“Обод маҳалла” дастурига киритилган “Шайх ул-олам” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мазкур боғчада жорий йилда қиймати 3,5 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бунинг самарасида муассасада барча зарур шароит яратилди. Мусиқа, тиббиёт, машғулот хоналари, янгидан қурилган ошхона замонавий жиҳозланди. Айни пайтда муассасанинг қабул қуввати 135 нафарни ташкил қилмоқда.

Меҳмонлар Бухоро марказий бозорида бўлди.

Россия делегацияси кўҳна кентнинг тарихий обидалари, диққатга сазовор жойларига ҳам саёҳат қилди. Бухоронинг ўзига хос иқтисодий ва маданий ривожланиш тарихи билан танишди. Меҳмонлар минг йилликдан зиёд тарихга эга Исмоил Сомоний мақбараси ва Арк қалъасида бўлди. Ҳар икки обида меъморий ечимига кўра ўзига хос. Улар ўз даврининг қурилиш, санъат, математика, геометрия, физика сингари аниқ фан ютуқларининг юксак самараси сифатида бунёд этилган.

Делегация аъзоларига ушбу обидалар тарихи, юртимизда маданий меросни асраб-авайлаш, ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Шу билан Россия олий вакиллик органлари аъзоларининг Бухорога ташрифи ниҳоясига етди.

 

Улуғбек Шоназаров, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться