Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Покистонга ташриф буюрди

2018-11-03 | Сиёсат

2018 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Покистон Ислом Республикасида бўлди.

Ўзбекистон делегацияси Покистон Бош вазири Имрон Хон томонидан қабул қилинди.

Шу куннинг ўзида Исломобод шаҳрида Покистон Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурейши, Қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Қамар Жавед Бажва, Қуролли кучлари штаблар бошлиқларининг Бирлашган қўмитаси раиси генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаёт билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида икки томон кун тартибининг муҳим масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Покистон алақоларини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. 

Ташриф доирасида минтақавий масалалар, аввало Афғонистондаги ҳолат юзасидан ҳам фикр алмашилди. Афғон инқирозини сиёсий бартараф этиш жараёнини бошлаш учун халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Учрашувларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться