Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрида ҳуқуқий соҳадаги Ўзбекистон-БАА вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

2019-11-06 | Сиёсат

2019 йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини инвентаризация қилиш ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Бирлашган Араб Амирликлари делегациясига БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлигининг Халқаро ҳуқуқ департаменти бошлиғи Абдулла Ҳамдан Ал Накби раҳбарлик қилди.

Экспертлар имзоланган икки томонлама ҳужжатларни инвентаризация қилдилар, шартномавий-ҳуқуқий асосларнинг жорий ҳолатини кўриб чиқдилар ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида БААга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилдилар.

Музокараларда фуқаролик ва хўжалик масалаларида ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида давлатлараро шартнома, солиқ соҳасида ахборот алмашиш ва инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни тезлаштириш ва уларни имзолашга тайёрлашга келишиб олдилар.

Шунингдек, томонларнинг БМТ Бош ассамблеясининг Олтинчи қўмитаси, Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, ИҲТ ва бошқа кўп томонлама шакллардаги иштироки юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться