Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
2019-11-01 | Жамият
2019 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамиятининг йиғилиши ўтказилди. Унда мазкур жамиятни ташкил этиш ташаббус гуруҳи ва бошқарув аъзолари иштирок этди.
Йиғилишда “Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамияти 2019 йил 4 сентябрда Адлия вазирлигидан жамоат бирлашмаси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги, унинг Низоми белгиланган тартибда тасдиқланганлиги, жамиятнинг банк ҳисоб рақамлари очилганлиги, муҳр ва штамплар олинганлиги тўғрисида ахборот берилди.
Жамиятнинг 2019 йил IV чораги иш режасидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди.
Жумладан, Ўзбекистоннинг Тожикистондаги ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихоналари, Ўзбекистон Республикасидаги тожик миллий маданий маркази ва Тожикистондаги ўзбек миллий маданий маркази билан ҳамкорлик ўрнатиш масалаларига эътибор қаратилди. Иштирокчилар икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун маданий- маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда тадбирлар уюштириш юзасидан амалий таклифлар билдиришди. Бу борада икки халқ шоир ва ёзувчилари билан ижодий учрашувлар, мўйқалам усталарининг бадиий кўргазмаларини уюштириш, Ўзбекистонда яшовчи тожик миллатига мансуб фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, Тожикистонда яшовчи ўзбекларни таклиф қилиб, чегара ҳудудларда турли тадбирлар уюштириш самара бериши таъкидланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги