Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг Қозоғистон Республикасига ташрифи тўғрисида
2019-11-03 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати Раисининг таклифига биноан жорий йил 4-5 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлади.
Ташриф доирасида Қозоғистон парламенти Сенати Раиси Дариға Назарбаева ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказилиши назарда тутилган.
Учрашувларда парламентлараро алоқаларнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ татбиқ этиш устидан парламент назоратини амалга ошириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг ахборот-таҳлилий таъминоти, шунингдек минтақалараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати