Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фуқаролар ҳуқуқи ҳимояси

Ишчи гуруҳ Беруний туманида

28.11.2019ЖамиятМанба: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи айни пайтда Беруний туманида.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов томонидан Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказилди

28.11.2019Жамият

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов томонидан жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ва Бекобод туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.

ЭЪЛОНЛАР

28.11.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 28 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида бир қатор матбуот анжуманлари ўтказилиши режалаштирилган.

Гендер ва Ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга бaғишланган халқаро форум ўз ишини бошлади

28.11.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

2019 йил 28 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “XXI асрда гендер ва ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш“ мавзусида халқаро форум ўз ишини бошлади. Уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева очиб берди.

Мурожаат ва ечим: жойларда оммавий қабуллар

27.11.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечимлари бўйича аниқ чораларни кўриш юзасидан Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

26.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

25 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан истиқболли ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Суд органлари мустақиллигини таъминлаш масалалари халқаро экспертлар муҳокамасида

26.11.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда суд органлари мустақиллигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро конференция бошланди.

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари – халқаро жамоатчилик диққат марказида

26.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг АҚШ давлат департаменти аъзолари билан видеоконференция шаклидаги биринчи мулоқоти бўлиб ўтди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муқобил усуллари

21.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури доирасида 2019 йил 20 ноябрда Гулистон шаҳрида “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳакамлик судлари ва медиациянинг роли” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилади.

Бутунжаҳон банки давлат хизматлари ислоҳотида Ўзбекистон ҳукуматини тўлиқ қўллаб-қувватлайди

20.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистонда давлат хизматлари фаолияти, шу жумладан, давлат хизматчилари меҳнат ҳуқуқларини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларда Бутунжаҳон банки билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари мазкур йўналишда халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш ва амалиётда самарали натижаларга эришиш имконини беради.

БМТ қийноқларга қарши қўмитасининг 68-сессияси

19.11.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қийноқларга қарши қўмитасининг 68-сессияси бўлиб ўтди.

Япония элчиси билан учрашув

18.11.2019СиёсатМанба: ЎзА

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди.

ЭЪЛОН

13.11.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 13 ноябрь соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги катта анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг диний эркинлик борасидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда

08.11.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Шу кунларда мамлакатимизда “Дин ва қонун устуворлиги” мавзусида Ўзбекистон – Америка илмий-амалий семинари ўтказилмоқда.

Мажбурий меҳнатга қарши курашиш давом этмоқда

07.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг амалий натижаси ўлароқ, Президент қарори билан Давлат меҳнат инспекцияси ташкил этилди.

Бош вазир қабулхонасига мурожаат қилингач...

07.11.2019Иқтисодиёт

Мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашнинг инновацион йўлини рағбатлантирувчи эркин бозорни шакллантириш, рақобатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда тенг имкониятлар яратиш, монополиянинг ҳар қандай кўриниишга чек қўйиш, давлат-хусусий шерикчилик тизимини такомиллаштириш – ҳозирги иқтисодий сиёсатимизнинг энг муҳим йўналишларидир, десак муболаға бўлмайди. 

Ҳакамлик судларининг фаолияти ва долзарб вазифалари

06.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Мамлакатимизда тадбиркорлик, тижорат ва хусусий секторга нисбатан муносабатларни тубдан ўзгартириш, уларнинг ҳуқуқларини поймол қилинишига йўл қўймаслик, қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими шакллантирилди ва унинг ташкилий механизми такомиллашиб бормоқда. Бу борада низоларни муқобил ҳал этишда асосий нодавлат орган сифатида фаолият юритиб келаётган Ҳакамлик судларининг ўзига хос ўрни бор.

Малайзия Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича тажрибасини ўрганмоқчи

05.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 4 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Малайзия бирламчи саноат вазирлиги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Малайзия делегацияси томонидан Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашиш ҳамда юртимизнинг бу борадаги тажрибасини ўрганишдан иборат.

«Бу мусобақа эмас, байрам бўлди, бир мақсад йўлида бирлашган юраклар байрами» — Самарқанд Халқаро хайрия ярим марафони ўтказилди

04.11.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

3 ноябрь куни Самарқанд шаҳри мезбонлигида Ўзбекистонда илк марта ўтказилаётган Халқаро хайрия ярим марафони старт олди. Очилиш тадбирида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов чиқиш қилиб, мусобақа аҳамияти ҳақида гапириб, иштирокчиларга муваффақият тилашди.