Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ишчи гуруҳ Беруний туманида
2019-11-28 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи айни пайтда Беруний туманида.
Мазкур қабул давомида жанубий туманлар Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа аҳолиси мурожаатлари кўриб чиқилади. Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки, Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий кунгача Нукус шаҳри ва Мўйноқ, Қўнғирот, Қонликўл, Тахтакўпир, Бўзатов, Қораўзак, Кегейли, Шўманой, Хўжайли, Тахиатош ва Амударё туманлари аҳолиси муаммолари ўрганилди ва тегишли чоралар амалга оширилди.
Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши