Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония элчиси билан учрашув

2019-11-18 | Сиёсат

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди.

Томонлар ушбу учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифига тайёргарлик даврида ўтказилаётганига эътибор қаратдилар. Ўзбекистон ва Япония барча соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантиришга интилаётгани қайд этилди.
 
Бугунги кунда Япония компанияларининг инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этиш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ўз самараларини бермоқда. Ҳар икки давлат ўзаро ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
 
Маълумки, жорий йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 27 йил тўлади. Шу муносабат билан Марказ Тошкент давлат юридик университети билан биргаликда конституцияшунослик бўйича ўзбек-япон юридик форумини ташкил этмоқда. Жаноб Ё.Фужияма бўлажак анжуманга катта қизиқиш билдирди.
 
Марказ ташаббуси асосида Япония Конституциясини япон ва ўзбек тилларида нашр этиш лойиҳаси ҳам япон элчисининг диққатини тортди. Айни вақтда Япония Конституцияси ўзбек тилига таржима қилинган, унга қисқача изоҳли луғат ва сўнгсўз матнлари ҳам тайёрланган.
 
Томонлар, шунингдек, атоқли япон олими ва жамоат арбоби, Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ордени соҳиби Като Кюдзо хотирасига бағишланган “Ўзбекистон – япон қалбида” рангли-безакли китоби нашри ҳақида фикр алмашдилар.
 
Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, инсон ҳуқуқлари, таълим ва маданият соҳаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
 
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати.

Манба: ЎзА

Поделиться