Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Суд органлари мустақиллигини таъминлаш масалалари халқаро экспертлар муҳокамасида

2019-11-26 | Жамият

Тошкентда суд органлари мустақиллигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро конференция бошланди.

БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясига мувофиқ қабул қилинган Суд органлари мустақиллигининг асосий тамойилларининг 35 йиллигига бағишланган мазкур анжуман ишида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий ва Олий суд судъялари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, вазирлик ва идоралар вакиллари билан биргаликда АҚШ, словения, Франция, Хорватия, Қозоғистон ва Жанубий Кореядан келган экспертлар иштирок этмоқда. 
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашидан олинган маълумотларга кўра, тадбир давомида судлар ва судьялар мустақиллигининг ҳуқуқий, ижтимоий ва ташкилий масалалари миллий ва халқаро тажрибалар мисолида кўриб чиқилади. 
 
Халқаро конференция якуни бўйича суд-ҳуқуқ тизими ва суд органларининг мустақиллигини таъминлаш кафолати бўйича миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилади. 
 
Анжуман давом этмоқда. 
 

 

Малоҳат ҲУСАНОВА

Манба: ЎзА

Поделиться