Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг диний эркинлик борасидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда

2019-11-08 | Жамият

Шу кунларда мамлакатимизда “Дин ва қонун устуворлиги” мавзусида Ўзбекистон – Америка илмий-амалий семинари ўтказилмоқда.

Семинарда дин ва қонун устуворлиги масалалари Ўзбекистон – Америка мисолида қиёсий таҳлил қилиниб, бу борада етакчи экспертлар олиб борган тадқиқотлар, илмий-амалий хулосалар тақдим этилмоқда. 7 ноябрь куни Тошкентда давом этган семинарда мутахассисларнинг мавзуга доир маърузалари тингланди. 
 
Ўзбекистонда 16 диний конфессияга мансуб 2 мингдан зиёд диний ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимизда диний бағрикенгликни таъминлаш борасидаги тизимли ишлар кейинги йилларда янада жадал тус олди. Соҳага оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда, давлат бошқаруви ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари ривожлантирилмоқда.
 
Диний-маърифий ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2018 йилда Президентимиз фармони билан Тошкент ислом университети Ўзбекистон халқаро ислом академиясига айлантирилди. Бу диний соҳада ўрта махсус билим юртлари, Тошкент ислом институтидан кейинги босқичда академия даражасида диний таълим олиш имконини беради.
 
Мамлакатимизнинг дин ва эътиқод эркинлиги, бағрикенглик ва ўзаро ҳамжиҳатлик, маърифат ва барқарорлик, тинчлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган шу каби саъй-ҳаракатлари халқаро майдонда эътироф этилмоқда.
 
Ўзбекистон сўнгги 20 йилда АҚШ "алоҳида ташвиш туғдирадиган давлатлар рўйхати"дан чиқарган иккинчи мамлакат бўлди. Бундан ташқари, БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ўзбекистон парламентининг диний эркинликни таъминлаш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни кўзда тутувчи ҳужжатида ушбу ташриф натижалари ўз аксини топди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюцияси қабул қилинди.
 
– АҚШ Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги муҳим давлат сифатида билади, – деди АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм. – Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар самарасида мамлакат иқтисодиёти ривожланмоқда, давлат ва жамият ўртасида алоқалар кучаймоқда. Мазкур жараён мамлакатингизнинг минтақадаги салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. АҚШ Ўзбекистондаги бу каби ижобий натижаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, унинг бардавом бўлишини тилайди.
 
Илмий-амалий семинар якунида дин ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, диний эркинликни таъминлаш бўйича билдирилаётган таклифлар умумлаштирилиб, соҳада ишлаб чиқилаётган янги қонун лойиҳаларига киритиш учун тавсия этилади.
 

М.ҲУСАНОВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться