Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди
2019-11-26 | Жамият
25 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан истиқболли ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича ЕХҲТ маслаҳатчиси Татьяна Котляренко, Швециянинг одам савдосига қарши курашиш махсус топшириқлари бўйича элчиси Пер-Андрес Санессон, Греция Ташқи ишлар вазирлиги мутахассиси Геракл Москофф, Европа Кенгаши Грети аъзоси Кевин Хайленд, Украина ижтимоий сиёсат вазирлиги Гендер тенглиги бўлими бошлиғи Дмитро Каплун, Ўзбекистондаги ЕХҲТ лойиҳа координатори миллий маслаҳатчиси Лола Мақсудова ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодирбек Якубов бошчилигидаги вазирлик масъуллари иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар меҳнат соҳаси бўйича сўнгги йиллар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, шу умладан, мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, ташқи меҳнат миграцияси тизимидаги ислоҳотлар хусусида фикр алмашди. ЕХҲТ маслаҳатчиси Татьяна Котляренко Ўзбекистоннинг меҳнат сиёсатидаги бу каби ижобий ўзгаришларини алоҳида эътироф этиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб боришга тайёр эканлигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги