Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бутунжаҳон банки давлат хизматлари ислоҳотида Ўзбекистон ҳукуматини тўлиқ қўллаб-қувватлайди
2019-11-20 | Жамият
Ўзбекистонда давлат хизматлари фаолияти, шу жумладан, давлат хизматчилари меҳнат ҳуқуқларини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларда Бутунжаҳон банки билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари мазкур йўналишда халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш ва амалиётда самарали натижаларга эришиш имконини беради.
2019 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Бутунжаҳон банки вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу йўналишдаги истиқболли масалалар муҳокама этилди.
Учрашувда Бутунжаҳон банкининг давлат сектори бўйича катта мутахассиси Алекс Аппиа-Корантенг, молиявий бошқарув бўйича катта мутахассиси Элбек Юсупов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигидаги вазирлик масъуллари иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар давлат хизматчиларининг иш ҳақи, устама миқдорларини белгилаш принциплари ҳақида фикр алмашди. Алекс Аппиа-Корантенг давлат хизматлари ислоҳотида Ўзбекистон ҳукуматини тўлиқ қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги