Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фуқаролар ҳуқуқи ҳимояси

Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

23.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари-хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи полковник Умида Абдуллаева ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, ЮНИСЕФ халқаро психолог-маслаҳатчилари Светлана Рижикова ва Гулчеҳра Ниғмаджоновалар билан учрашди.

Гиёҳвандликка қарши курашувчи кучларни бирлаштирган йирик халқаро анжуман бошланди

23.09.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда Яқин ва Ўрта Шарқда гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича учрашув ўз ишини бошлади.

Аёлларга нисбатан камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш масалалари муҳокама этилди

20.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида БМТнинг Халқаро мустақил баҳоловчи эксперт-консультанти Элисон Кинг билан “Аёлларга нисбатан камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси” мавзусида тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни мурожаатлари учун “1146” рақамли ишонч телефонини ишга тушириш бўйича мувофиқлаштириш йиғилиши бўлиб ўтди.

БМТнинг гиёхвандлик воситалари ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертларидан ташкил топган делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

20.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2019 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида БМТнинг гиёхвандлик воситалари ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси (УНП ООН) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕБРР) экспертларидан ташкил топган делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. (Маълумот учун: Мазкур ташкилотлар Марказий Осиёда коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти потенциалини ва хусусий секторни мустаҳкамлаш борасида техник хамкорлик лойихасини ишлаб чиқиш имкониятларини ўрганиш ишлари билан шуғулланади).

“Human” хусусий бандлик агентлигига берилган лицензия тўхтатилди

18.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

“Human xususiy bandlik agentligi” МЧЖга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

12.09.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон делегацияси БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясида

11.09.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Женевада бўлиб ўтаётган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 42-сессиясида иштирок этмоқда.

Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Сенатда ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида медиа-тур бўлиб ўтди

22.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Жорий йил 22 август куни, йигирма биринчи ялпи мажлис арафасида Олий Мажлис Сенатида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, телевидение, радио, матбуот, интернет нашрлари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида медиа-тур бўлиб ўтди.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоясида янгиликлар кутилмоқда

22.08.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ҳозир Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган 700 мингдан ортиқ шахс, шу жумладан, 100 мингдан ортиқ 16 ёшгача бола ҳаёт кечирмоқда. Қонун ҳужжатларида уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари қай даражада ҳимояланган?

Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув юзасидан

16.08.2019Жамият

“Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида 2019 йил 16 август куни Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор, деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео эълон қилинди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

ХТВ Самарқанд ва Наманган вилоятларида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда

15.08.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги Самарқанд ва Наманган вилоятларида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.

Ички ишлар вазири ўринбосари Бухорода сайёр қабул ўтказди

12.08.2019ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Сайёр қабуллар қачон натижа беради? Қачонки, фуқаролар бу қабуллардан рози бўлса. Давлатимиз раҳбари томонидан мутасаддилар олдига қўйилган талабларнинг замири ҳам аслида шу – одамларни рози қилишдир.

 

Мутахассислар ОАВ нинг замонавий электр энергияси ҳисоблагичлари тўғрисидаги саволларига жавоб берди

10.08.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида ОАВ вакиллари, блогерлар ва фаоллар билан электр энергия ҳисобини юритиш бўйича “ақлли” ускуналарни ўрнатиш борасида юзага келган саволларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси АХБОРОТИ

08.08.2019СиёсатМанба: ЎзА

Маълумки, республикамизнинг қатор ҳудудларида эски бино ва иморатларни реконструкция қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш, олис қишлоқ ва туманлар қиёфасини ўзгартириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида айрим вилоятлар раҳбарлари ва масъул шахслари томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг кўчмас мулк объектларини бузиш ва ер участкаларини олиб қўйиш билан боғлиқ мулкий ҳуқуқлари қўпол равишда бузилиши қайд этилди.