Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари – халқаро жамоатчилик диққат марказида

2019-11-26 | Жамият

2019 йил 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг АҚШ давлат департаменти аъзолари билан видеоконференция шаклидаги биринчи мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Тадбирда Ўзбекистон-АҚШ мутасадди вазирлик ва идоралари масъул шахслари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида қабул қилинаётган чора-тадбирлар хусусида фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масаласи мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Буни сўнгги уч йилда мазкур йўналишда 13 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлигидан ҳам кўриш мумкин.

Бундан ташқари, жорий йилнинг июль ойида Президентимизнинг тегишли Фармони асосида Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси фаолияти тугатилиб, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси раҳбарлигидаги Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ташкил этилди ҳамда ушбу масала бўйича “Миллий маърузачи” институти жорий этилди.

Ҳозирда комиссиянинг барча ҳуқуқий асослари яратилиб, Миллий комиссия ва унинг таркибидаги кичик комиссиялар, ҳудудий комиссияларнинг ишини тизимли йўлга қўйиш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг иш самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган қатор чоралар белгиланди. Хусусан, 2019-2020 йилларда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.

Яна бир жиҳат, Халқаро меҳнат ташкилоти, АҚШ давлат департаменти, “Cotton Campaign” ва “Human Rights Watch” халқаро ташкилотлари тавсияларини инобатга олган ҳолда одам савдоси ва мажбурий меҳнат соҳасида Ўзбекистоннинг позициясини яхшилашга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шунингдек, хорижда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури қабул қилинганлигини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз.

Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик учун жавобгарлик нормасини кучайтириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда жиноятчиликнинг ҳар қандай шаклига қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда. Бу эса йилдан-йилга жиноятчиликни сезиларли даражада камайишига сабаб бўлмоқда. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида одам савдосига қарши курашиш ҳамда тарбиявий ишларни кучайтириш борасида олиб борилган профилактик ва тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар оҳирги икки йилда сезиларли даражада  камайди.  Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қишлоқ хўжалигида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилаётгани таъкидланди. Жумладан, жорий йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши бу соҳада амалга оширилаётган ишларни янги даражага олиб чиқишга кўмаклашди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси, шунингдек уни амалга ошириш бўйича қишлоқ хўжалигида бозор механизмларига тўлиқ ўтишни назарда тутувчи “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан қишлоқ хўжалиги соҳасида мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида 2013 йилдан бошланган ҳамкорлик ишлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

АҚШ давлат департаменти вакиллари Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади, шунингдек мамлакатда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш борасидаги вазиятни мониторинг қилиш бўйича ХМТ гуруҳи ишидан мамнун эканларини билдирди. АҚШ томонининг бу йўналишда маслаҳатлашувлар ўтказиш ва ишларни ўрганишни давом эттириш учун жорий йил декабрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлиги билдирилди.

Тадбир якунида иштирокчилар самарали мулоқотни янада давом эттиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться