Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мурожаат ва ечим: жойларда оммавий қабуллар

2019-11-27 | Иқтисодиёт

Жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечимлари бўйича аниқ чораларни кўриш юзасидан Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Президент администрацияси масъул ходимлари, халқ қабулхоналари, вазирликлар, қўмиталар, республика ташкилотлари, сектор раҳбарлари бир жойда жам бўлиб, ҳар бир мурожаатчининг масаласини ҳал қилиш чораларини кўришди.    

Ҳудудларда транспорт хизматлари соҳасида аҳолини қийнаб келаётган масалалар бўйича мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи С.Шоқосимов транспорт бошқармаси тасарруфидаги ташкилот ва идора раҳбарлари иштирокида кўриб чиқишди. 

Ўтказилган қабул натижалари бўйича мурожаатчиларнинг айрим масаласи жойида ижобий ҳал этилди. Масалан, Бекобод шаҳрида яшовчи фуқаро А.Рахимов ноқонуний равишда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланганлиги вилоят транспорт бошқармаси Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган. Фуқаро маъмурий суди томонидан энг кам ойлик иш ҳаққининг 10 баравари миқдоридаги жарима тайинланган бўлиб, жаримани тўлашга норозилигини билдириб ўтди. Вазиятга вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи томонидан аниқлик киритилди. Фуқаро маъмурий баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун ичида фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида, Бекобод шаҳридаги ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхонага керакли ҳужжатларни топширган. Бироқ корхона транспорт воситасига лицензия варақасини олиш учун ўз вақтида ҳужжатларни тақдим этмаган. Натижада фуқаро лицензия варақасини белгиланган муддатдан ўтиб қабул қилган. Вилоят транспорт бошлиғининг маъмурий суд раисига, белгиланган жаримани фуқародан эмас балки, корхонадан ундириш юзасидан таклиф киритди. Мазкур таклиф маъмурий суд раиси томонидан мақулланди. Натижада фуқаро жаримадан озод этилди. 

Паркент туманида яшовчи фуқаро А.Ёқубов эса ҳозирда вақтинчалик тўхтаб турган ВХ-202-сонли “Паркент АШБ – Қўйлиқ деҳқон бозори” автобус йўналишини қайта йўлга қўйиб бериш юзасидан мурожаат қилди. Мурожаатчига мазкур йўналиш 10 иш кунида ўрганилиб, потенциал ташувчига бириктириш юзасидан ахборот берилди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться