Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат бозори

Вилоят ҳокими ўринбосари Окибжон Инамов Макка ва Мадинада Наманган инвестицион салоҳияти тақдимотини ўтказди

29.11.2019ЖамиятМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлардан иборат 20 кишилик вилоят гуруҳи Ўзбекистон делегацияси таркибида Саудия Арабистонида бўлиб турибди.

Хорижга ишга кетаётган Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Меморандумлар имзоланди

28.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5785-сон фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида 2019 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Меҳнат вазирлиги, “Ўзагросуғурта” АЖ ҳамда “Микрокредитбанк” АТБ ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

26.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

25 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан истиқболли ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоятида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

21.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Хорижий давлатда қонуний асосда ишлашнинг кенг имкониятлари ва нолегал меҳнатнинг салбий оқибатлари ҳақида фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий ахбороти

16.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 8,9 фоизни ташкил этди.

Бухоро анжумани: Ўзбекистон меҳнат бозорида 13,6 млн киши банд

14.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Бугунги кунда Ўзбекистон меҳнат бозорида 13,6 млн киши банд бўлиб, улардан 5,6 млн расмий ва 7,9 млн норасмий секторда, шу жумладан, 2,6 млн киши меҳнат мигранти сифатида меҳнат қилмоқда. Таъкидлаш ўринлики, норасмий сектордаги бандлик кўрсаткичи секин-аста камайиб, расмий секторга ўтилмоқда Мустақиллик йиллари давомида бу йил биринчи марта расмий секторда банд бўлганлар сони 300 мингдан ортди.

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун малака тести (Skill test) ўтказилади

08.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Англашув меморандумига мувофиқ, 2019 йил 23 сентябрдан 4 октябргача бўлиб ўтган EPS-Topik тест синовлари имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига!

ЭЪЛОН

07.11.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 7 ноябрь соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Малайзия Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича тажрибасини ўрганмоқчи

05.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 4 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Малайзия бирламчи саноат вазирлиги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Малайзия делегацияси томонидан Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашиш ҳамда юртимизнинг бу борадаги тажрибасини ўрганишдан иборат.

Давлат хизматчиларининг иш вақти меъёрлари янада такомиллаштирилади

04.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистонда бугун татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш жамиятнинг барча аъзолари ва биринчи галда, давлат органи ходимлари зиммасига юксак вазифа ҳамда масъулият юклайди.

“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

01.11.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Татаристон Республикаси билан ҳамкорликда меҳнат соҳасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилади

31.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Татаристон Республикаси Меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазири Эльмира Зарипова бошчилигидаги делегация меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

“Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ лицензияси тўхтатилди

28.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖга берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи 0010-сонли лицензия тўхтатилганини маълум қилади.

Урганч шаҳрида KOIKA билан ҳамкорликда касбга ўқитиш маркази қурилади

25.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIKA)нинг Ўзбекистондаги Офиси директори Сон Сонг Иль бошчилигидаги делегация вакиллари билан касбга ўқитиш тизими бўйича ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида бўлди

23.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилнинг 19-21 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида бўлди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳуқуқ ҳимоячилари билан фаол ҳамкорликни давом эттирмоқда

23.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Халқаро меҳнат ташкилотининг 29-сонли ва “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли конвенциялари ижросига мувофиқ, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар орасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Халқаро меҳнат ташкилоти “Учинчи томон мониторинги” вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан йўлга қўйган фаол ҳамкорлик алоқалари муҳим ўрин тутади.

KOIKA билан ҳамкорликда Ўзбекистонда касбга ўқитиш тизими янада ривожлантирилади

21.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги зиммасидаги энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Чироқчи туманида янги ва замонавий шарт-шароитларга эга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

18.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 15 октябрь Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида янги ва замонавий шарт-шароитларга эга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

АҚШ элчиси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бўлди

16.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 15 октябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро меҳнат ташкилоти вакили билан учрашув

15.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳасининг бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп бошчилидаги Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.