Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилоятида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

2019-11-21 | Жамият

Хорижий давлатда қонуний асосда ишлашнинг кенг имкониятлари ва нолегал меҳнатнинг салбий оқибатлари ҳақида фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

2019 йил 18 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг энг чекка ҳудудлари – Пахтачи ва Нарпай туманларида хориждан қайтган меҳнат мигрантлари ва чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар билан ана шундай тушунтириш ишлари ташкил қилинди.

Ушбу тадбирлар жорий йилнинг 27 ноябрига қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться