Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат бозори

ЭЪЛОН

07.01.2020ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 7 январь куни соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазири ҳамда мутасадди ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Адлия вазири: “Умид” жамғармаси битирувчилари олиб борилаётган ислоҳотларда Президентимизга камарбаста бўлиб, ўз куч-ғайратларини аяшмайди”

04.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Тошкент шаҳрида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусидаги биринчи халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди

03.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2020 йилнинг 1 январидан иш берувчи ҳамда ходим ўртасида тузиладиган шартномалар ва меҳнат дафтарчаси электрон шаклда олиб борилмоқда. 

ЭЪЛОН

30.12.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 30 декабрь куни соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида битирувчиларга сертификатлар берилди

23.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилининг 19 декабр куни Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида битирувчилар учун тадбир ташкил этилди. Унда Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА)нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил, кореялик волонтёр ўқитувчилар, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси вакиллари, “Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ сифат назорати департаменти бошлиғи Ш.Т.Абулқосимов, “Эл-Холдинг” МЧЖ бош инженери Д.Пардаев, «SAM-FERRE» XK директор ўринбосари Б.Азизов ва марказ битирувчилари қатнашди.

Энди меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси электрон шаклда тўлдирилади

20.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-4502-сонли қарорида 2020 йил 1 январдан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий этиш белгиланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Япониянинг Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазири билан меҳнат миграцияси сохасида ўзаро маълумот алмашиш ва меҳнат тизимини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан учрашув ўтказди

19.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 18 декабрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япониянинг Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазири, жаноб Като Катсунобу билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Япониянинг JITCO билан ташқи меҳнат миграцияси сохасида ташкиллаштирилган тартибда ишга юбориш масалалари бўйича музокаралар ўтказди

19.12.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 17 декабрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Таълим соҳасида ҳамкорлик қилувчи Япония халқаро ташкилоти (JITCO) раиси жаноб Хироаки Яси билан Токио шахрида учрашди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Япониянинг OTIT ташкилоти билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан музокаралар ўтказди

19.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 17 декабрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япониянинг “Чет эллик техник стажёрлар малакасини ошириш ташкилоти” (OTIT) президенти жаноб Ёшио Сузуки билан Токиода учрашув ўтказди.

Ўзбекистонлик ёш мутахассисларга Япониянинг етакчи корхоналарида малака ошириш ва тажриба орттириш имконини берувчи меморандум имзоланди

18.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 17 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Япониянинг Адлия, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва фаровонлик, Ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Япония миллий полиция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, икки давлат “махсус малакали ишчилар” мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.

Трансформация: давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими қай даражада ўзгарди?

12.12.2019ТехнологияларМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда. Мисол учун, ҳар куни фуқаролар боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш, уни болалар боғчасига, кейинчалик эса кейин мактабга жойлаштириш, СТИР олиш, қарздорлик мавжудлиги ёки судланмаганлик ҳақида маълумот, бизнес очиш ва уни ривожлантириш учун турли лицензиялар олиш заруриятига дуч келмоқдалар.

“Тараққиёт стратегияси” марказида семинар-тренинг ўтказилмоқда

12.12.2019ЖамиятМанба: Тараққиёт стратегияси маркази

Айни вақтда “Тараққиёт стратегияси” марказида Халқаро Меҳнат ташкилотининг “Учинчи томон мониторинги 2019” доирасида “Меҳнат ҳуқуқлари бўйича мулоқот олиб бориш” мавзусида журналистлар ва блогерлар учун семинар-тренинг ўтказилмоқда. 

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик кенгайтирилмоқда

10.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Джон МакГрегор билан учрашуви бўлиб ўтди.

ЭЪЛОН

09.12.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 9 декабрь куни, соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида:

Хитойнинг Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти институти билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

09.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг раҳбари Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти институтининг таклифига мувофиқ меҳнат, аҳоли бандлиги, демография, меҳнат миграцияси  ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида долзарб муаммолар ечимига қаратилган устувор илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш мақсадида жорий йилнинг 27 ноябрь – 2 декабрь кунлари ушбу Институтга ташриф буюрди.

Сурхондарё ва Наманган вилоятларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди

05.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тадбиркорларни ўйлантираётган, қийнаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш билан боғлиқ механизмларни таклиф қилиш мақсадида ҳудудларда бандлик, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазаси ҳамда оилавий тадбиркорлик соҳалари бўйича семинарлар ташкил этмоқда.

Ангренда "Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази" фаолият бошлади

02.12.2019ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ангрен шаҳар "Истиқбол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Обод маҳалла" дастури доирасида қурилган "Аёллар маънавият маркази" хотин-қизлар ихтиёрига топширилди.