Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун малака тести (Skill test) ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Англашув меморандумига мувофиқ, 2019 йил 23 сентябрдан 4 октябргача бўлиб ўтган EPS-Topik тест синовлари имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига!
2019 йил 17-19 ноябрь кунлари малака тести (Skill test) имтиҳони бўлиб ўтади. Ушбу имтиҳонга ўз вақтида, белгиланган тартибда иштирок этишингиз сўралади.
Малака тести (Skill test) имтиҳони бўлиб ўтадиган манзил:
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси 47 уй. “Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи” биноси. Мўлжал: “Афруз” тўйхонаси.
Сиздан имтиҳонга келганда сўраладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:
- Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти;
- Шахсий маълумотларингиз тўғрисида анкета;
- Агентликка тақдим қилинган малакани тасдиқловчи сертификат ва гувоҳнома (асл нусхаси).
Диққат! Билишнгиз керак бўлган маълумотлар:
- Малака тести (Skill test) имтиҳонига фуқаролик паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
- Фуқаролар Малака тести (Skill test) имтиҳонига белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келишлари ва рўйхатдан ўтишлари лозим.
- Малака тести (Skill test) имтиҳонига белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар тест имтиҳонига киритилмайди.
- Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) шартларига кўра такрор ёки қайта аппеляция Малака тести (Skill test) имтиҳонлари ўтазилмайди.
- Малака тести (Skill test) имтиҳонида электрон воситалардан (мобил телефон, электрон соатлар, шпаргалкалар ва ҳоказолардан) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
- Малака тести (Skill test) имтиҳонига ўзингизга қулай ва ҳаракатланишни чекламайдиган кийимда келишингиз тавсия қилинади.
- Имтиҳон жараёнида тегишли сертификат ва гувоҳномалар текширилади. Агар тақдим этиладиган ҳужжатлар сохта эканлиги исботланса ёки Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) талабларига мувофиқ Малака тести (Skill test) имтиҳони қоидалари бузилса, номзоднинг тест натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашишлари учун 3 йил муддатда чеклов қўйилади.
- Шахсий маълумотлар тўғрисидаги анкетани тақдим қилмаган фуқаролар малака тест имтиҳони натижалари эълон қилингандан сўнг агентликка қисқа муддатда тақдим қилишлари лозим (фақат муваффақиятли ўтган фуқаролар).
Мақсад:
- Ушбу система Корея иш берувчилари томонидан ўтказиб юборилмаслиги лозим бўлган шаҳсий қобилият, иш бажариш имконияти, жисмоний ва тажрибага эгалик ҳолатларни инобатга олган ҳолда “бандликка рухсат бериш тизимининг тест синовлари”дан муваффақиятли ўтган фуқароларни рўйхатини шакллантириш имкониятини беради.
- Ушбу система ишга лаёқатлиги баланд, лекин шахсий қобилияти юқори бўлган номзодларни ажратишда ёрдам беради.
- Ушбу тўсиқларни ўтиш ва олдини олиш учун Кореянинг инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан баҳолашнинг янги системаси ишлаб чиқилди ва бунда нафақат тил билиш тамойили, балки номзодларнинг жисмоний ҳолати, тажрибаси ва лаёқати ҳам инобатга олинади.
- Ушбу система Корея иш берувчиларга, номзодларни тўғри танлаш бўйича тўлиқ маълумотларни, яъни тест натижаларини, қобиляти ва уқуви, касб йўналиши бўйича таълим олганлиги, малакавий иш тажрибаси ва миллий сертификатлари ҳақида ҳам маълумот етказиб беради.
- Ушбу система ишлашга лаёқати юқори, лекин корейс тилини билиш даражаси паст номзодларга имконият беради.
Малака тестининг (Skill test) 3 та асосий ташкилий қисми:
- Жисмоний куч;
- Суҳбат;
- Қобилият;
Баллар бўйича тақсимлаш:
Умумий
|
Тажриба тести
|
Жисмоний машқлар
|
Суҳбат
|
Қобилият
|
100
|
30
|
30
|
40
|
Маълумот учун:
Муаммолар ва камчиликлар вужудга келган тақдирда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
+99871 202-33-55
Тест имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатини юклаб олиш (Pdf 1.25 MB)
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги