Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат бозори

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жахонгир Алам билан учрашув бўлиб ўтди

03.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Бўлиб ўтган музокаралар давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов меҳмонга Ўзбекистон меҳнат бозорининг барқарор ривожланишини таъминлашга йўналтирилган ислоҳотлар, бу вазифани бажаришга қаратилган мамлакатимиз раҳбариятининг қарорлари хусусида батафсил маълумот бериб, COVID-19 пандемияси шароитида республикамизда ишлаб чиқилган аҳоли бандлиги дастурлари хақида гапириб берди. 

Аёлларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишда давлат ташкилотлари билан ҳамкорликнинг аҳамияти ва истиқболлари

18.11.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

19 ноябрь бутун дунёда “Халқаро аёллар тадбиркорлиги” куни нишонланиши муносабати билан 2020 йил 17 ноябрь куни соат 14.00да Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларга бағишланган “Аёлларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишда давлат ташкилотлари билан ҳамкорликнинг аҳамияти ва истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда ишсизликдан ҳимоя қилиш усуллари билан қамраб олишни кенгайтириш имкониятларини баҳолаш дастурларини жорий эта бошлади

16.11.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2020 йил 13 ноябрь куни ишсизликдан химоя қилиш усуллари билан қамраб олишнинг кенгайтириш имкониятларини баҳолашга бағишланган учрашувлар туркуми доирасидаги биринчи тадбир видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва БАА бандлик соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамламоқда

13.11.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Saned», «AS Unique Human Resourses», «Elite Employment Services» компаниялари вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди

12.11.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Финляндия бандлик ва иқтисодиёт вазирлиги вакиллари билан икки мамлакат ўртасидаги ўзаро келишувлар бўйича шерик-давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарнинг раҳбарлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.  

Самарқанд шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносида олиб борилаётган реконструкция ишлари

05.11.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Самарқанд шаҳар Касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

АҚШ савдо вакиллиги идораси Ўзбекистонга нисбатан GSP (умумий имтиёзлар тизими) мониторингни бекор қилинишини эълон қилди

04.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2020 йил 30 октябрдаги AҚШ савдо вакиллиги идораси (USTR)нинг расмий баёнотига кўра, Ўзбекистон учун GSP (GSP - Generalized System of Preferences) мониторинги тугатилганлиги маълум қилинди.

Пахта – 2020: мониторинглар давом этмоқда

01.11.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2020 йил пахта йиғим-терими мавсуми ўз ниҳоясига етаётган бўлсада, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарлигида вазирлик ва идоралардан ташкил топган ишчи гурух ташкил этилди

01.11.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарлигида вазирлик ва идоралардан ташкил топган ишчи гуруҳ ташкил этилди.

«Worldskills Uzbekistan-2020» ишчи касблар бўйича чемпионати бошланди

31.10.2020ЖамиятМанба: «Янги Ўзбекистон»

Пойтахтимиздаги «Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатиш мономарказида ишчи касблар бўйича «WorldSkills Uzbekistan-2020» чемпионати бошланди.

Нобель мукофоти лауреатлари тадқиқот натижаларини Ўзбекистонда қўллаш: Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларида эксперимент ўтказилмоқда

28.10.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодий ривожланиш фани иқтисодиёт назариясидан ўтган асрнинг иккинчи яримида ажралиб чиқди.

Ўзбекистон хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳужжат имзоланди

27.10.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Сенат Раиси Танзила Норбоева раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси “Хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатларга даъват" (Call to Action on Womenʼs Economic Empowerment) мавзусида АҚШ Давлат департаменти томонидан виртуал шаклда ташкил этилган халқаро форумда иштирок этди.

Давлат фуқаролик хизматида рақамли технологиялар

26.10.2020Технологиялар

Бугун замоннинг ўзи ҳар бир тизимга рақамли технологияларни жалб этишни, хусусан, давлат фуқаролик хизматида инновацион технологияларни кенг қўллашни талаб этмоқда.

Ёшлар ва хотин-қизлар учун яхши янгилик: Давлат хизматлари агентлиги 400 та янги иш ўрин очмоқда

24.10.2020ЁшларМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Янги иш ўринларни ташкил этишдан асосий мақсад — халқимизга давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва тезкорлигини таъминлаш, Марказлардаги навбатларни олдини олиш этиб белгиланди.

Вазир Раҳмат Маматов ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги офиси вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди

21.10.2020Жамият

Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматовнинг Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги офиси вакиллари билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими белгиланди

08.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.