Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат бозори

Япония Молия вазирлиги Сиёсий тадқиқотлар институти делегацияси билан учрашув

22.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Япония Молия вазирлиги Сиёсий тадқиқотлар институти вице-президенти Муцуми Накао​ раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Қувайтнинг Alshaya Group компанияси ўз тармоқларида ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ёллаш имкониятларини кўриб чиқмоқда

18.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида вазир Шерзод Кудбиевнинг Alshaya Group ижрочи директори Муҳаммад Аль Шайа (Қувайт) билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий мавзуси Ўзбекистон фуқароларини Alshaya Group компанияси таркибий бўлинмаларида ишга жойлаштириш истиқболлари муҳокамаси бўлди.

Агробанк ташаббускор ёшлар билан янги марраларни забт этади

15.02.2019ЖамиятМанба: Агробанк

Бугунги кунда юртимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг танлаган касблари бўйича етук мутахассислар бўлиб етишиши, келгусида уларни молия-банк соҳаларида фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Семинар доирасида 200 дан ортиқ шартнома имзоланди

15.02.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Гулистонда аёллар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш масаласига бағишланган кўргазмали илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

"Job Cafe" мобил иловаси бир кунлик меҳнат бозорини тартибга солади

14.02.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ташкил этган Инновациялар ва бошқарув ечимлари лабораторияси турли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда давлат ва жамият қурилишига инновацияларни жорий қилишга қаратилган лойиҳаларни муҳокамасига бағишланган қатор тадбирларни амалга оширмоқда.

Барча турдаги халқ таълими муассасалари тарбиячиларининг ойлик маоши 1,5 баробарга оширилди

13.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 11 февраль куни “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Баёнот

04.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилнинг 28 январь куни “Озодлик” порталида мақола эълон қилингач, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан ушбу вазият зудлик билан текширилди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоа вакиллари ўқитилди

01.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Жорий йилнинг 21-25 январь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда фаолият юритиб келаётган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар учун малака ошириш ўқуви ўтказилди.

Урганч шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

31.01.2019ЖамиятМанба: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Муҳтарам Президентимиз томонидан Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш хусусан, ишсиз фуқаролар, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келганлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа сифатида белгиланган.

Хорижда қийин аҳволда қолган фуқароларимизни Ўзбекистонга қайтариш ишлари фаол давом эттирилмоқда

21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3839-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2018 йилнинг 5-8 сентябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 19-кенгашида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органларининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидаги тахминан 1500 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтаришга кўмаклашиш тўғрисида эришилган келишувга мувофиқ, 2018 йилнинг тўртинчи чорагида ана шундай тоифага кирувчи 200 нафарга яқин юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги Элчихонасида вазир Шерзод Кудбиев иштирокида брифинг ўтказилди

18.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонасида Ўзбекистон ишчиларини япон иш берувчилари билан ҳамкорлик қилишга жалб этиш имкониятлари муҳокамасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги делегация Японияга ташриф буюрди

17.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилнинг 13-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевнинг Японияга ташрифи бўлиб ўтмоқда.

“Электрон меҳнат дафтарчаси” жорий этилиши бўйича расмий баёнот

07.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 2019 йилнинг 1 январидан қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ўрнига “электрон меҳнат дафтарчаси” жорий этилиши ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда.

Меҳнат соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ва истиқболли лойиҳалар таҳлил қилинди

15.12.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда 14 декабрь куни Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида “Барқарор тараққиёт мақсадлари доирасида муносиб бандликни таъминлаш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. 

Тўқимачилик корхонасининг иккинчи босқичи ишга тушди

14.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги “Sulton teх group” корхонаси фаолияти билан танишди.

ХМТ Бош директори билан учрашув

13.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатимизга ташриф буюрган Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Гай Райдер билан учрашди.

Халқаро меҳнат ташкилотининг бош директори, жаноб Гай Райдер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга етиб келди

13.12.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Тошкентда бўлиб ўтадиган “Меҳнат соҳаси истиқболи: Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллиги арафасида муносиб бандликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар” мавзусидаги халқаро конференция муносабати билан бугун 13 декабрь куни Халқаро меҳнат ташкилотининг бош директори, жаноб Гай Райдер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга етиб келди.