Бугун, 7 ноябрь соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбирда мамлакатда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тартиби, бу борадаги янгилик ва ўзгаришлар, фуқаролар учун яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумот берилади.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилот мутасаддилари иштирок этишади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади!
Рўйхатдан ўтиш учун:
97 754 71 11 (telegram)
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги