Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Голландиялик мутахассислар иштирокида семинар

2019-11-06 | Технологиялар

Тошкентда 5 ноябрь куни “Голландия иссиқхона технологияларининг имкониятлари” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Голландиянинг иссиқхоналар барпо этиш, маҳсулот етиштириш жараёнида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар самарадорлигини ошириш, ўсимлик ва экинларни биологик ҳимоя қилиш каби йўналишларга ихтисослашган олтита йирик компаниясидан экспертлар, шунингдек, юртимиздан 50 дан зиёд тадбиркорлар, бизнес вакиллари иштирок этди.
 
Ҳамкор мамлакат компаниялари фаолияти доирасида ҳар томонлама қулай ва самарадор иссиқхоналар яратишга ихтисослашган компаниялар билан мустаҳкам алоқага эга. Бугунги кунда Голландия технологияси асосидаги иссиқхоналар Европа, Америка, Австралия ва Африка давлатларида маълум ва машҳур.
 
– Биз Ўзбекистонга илк бор жорий йилнинг март ойида Голландия ишбилармон доиралари вакилларидан иборат махсус делегация таркибида келган эдик, – дейди “Людвиг Свенссон” компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича бош менежери Валентина Дёмкина. – Ташриф доирасидаги икки томонлама учрашувларда Голландиянинг 46 компаниясидан 79 киши қатнашганди. Ўшанда биз Тошкент ва Наманган вилоятларида бўлиб, иссиқхона хўжалигини ривожлантириш истиқболларини ўрганган эдик. Ушбу семинар ўзаро ҳамкорлигимизни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.
 
Хорижлик мутахассислар тақдимотларда Голландия технологиясига асосланган замонавий иссиқхоналарнинг имконияти ҳақида батафсил маълумот берди. Ойнаванд ва плёнкали иссиқхоналарнинг қиёсий хусусиятлари, иқлим муаммолари ечими, ишлаб чиқаришни оптималлаштириш учун иқлим билан боғлиқ янги ечимлар юзасидан фикр алмашилди.
 
Иссиқхонада экин экиш, ўстириш, дурагай ўсимлик ва экинлар етиштириш тажрибаси, табиий усулда чанглатиш, ҳосилдорлик мониторинги тизими каби масалаларга оид маърузалар тингланди.
 
Интерфаол муҳокамалар чоғида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
 

Ғайрат ХОННАЗАРОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться