Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қозоғистонда ташкил этилган Марказий Осиё савдо форумида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди
2019-11-13 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ташаббуси билан IX Марказий Осиё савдо форуми бошланди. Тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Икки кун давом этган бу йилги халқаро форум “Мева-сабзавот соҳасидаги инновацион ва инвестицион ёндашувлар” мавзусида ўтказилаи. Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё ва бошқа давлатларда мева-сабзавот соҳасидаги турли инновацион ва инвестицион ёндашувлар билан танишдилар.
Европа Тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича сессиялар ўтказди. Сессияларда мева-сабзавот ҳосилдорлигини кўтариш, сармоя ва молия ҳамда технологик жараёнлардан фойдаланиш имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилди. БМТ Ривожланиш дастури мутахассислари эса минтақада органик маҳсулотлар етиштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бердилар. «CERT Academy» халқар тренинг компанияси томонидан ISO 9001:2015, ISO 22000:2018 и ISO 45001:2018 янги стандартлари тизимини бошқариш бўйича ташкил этилган халқаро-амалий конференция иштирокчилар учун фойдали бўлиши табиий.
Форум иштирокчилари Жанубий Қозоғистонда ташкил этилган AgriTech 2019 ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги кўргазмаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Кўргазмада мева-сабзавот, боғдорчилик соҳасидаги қишлоқ хўжалиги техникалари, ускуналари, янги технологиялари намойиш этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги