Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

2018-06-07 | Жамият

Яна 30 йилдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда? Мамлакатимиз The Global Innovation Index жаҳоннинг энг инновацион мамлакатлари топ-50 рўйхатига кириши учун нималар қилиниши керак?

6 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишда танлаган йўли” мавзусида ўтказилган давра суҳбати айни шу масалаларга бағишланди. 
 
Унда мамлакатимизнинг инновацион тараққиёти йўналишларини аниқлаб берувчи асосий ҳужжатлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш эътибор марказида бўлди. Стратегиянинг асосий мақсади - инновацион ривожланиш йўлига ўтиш орқали жамият фаровонлигини мустаҳкамлаш ва барқарор тараққиётни таъминлашдан иборатдир.
 
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистоннинг инновацион стратегиясини яратиш бўйича вазифа топширилганди, – дейди, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шерзод Шерматов. – Буни оддий йўл орқали, бир хонага ҳамма экспертлар йиғилган ҳолда эрталабгача тезкорлик билан тайёрлаб беришимиз мумкин эди. Лекин, биз бу йўлни танламадик. Муддат 1 апрел эди, уни суришни сўрадик ва бу муддат 1 июлга сурилди. Мақсад битта - бу ҳужжат мукаммал бўлиши ҳамда у қоғозда қолиб кетмаслиги ва амалда ҳақиқатдан ҳам ишлаши керак. 
 
- Дунё инновацион индексидаги ҳозирги ҳолатимизни қониқарли деб бўлмайди, деб сўзида давом этади Шерзод Шерматов. - 2015 йилдаги кўрсаткич бўйича Ўзбекистон рейтингда 122-ўринни эгаллаган. Ундан кейинги ҳисоботларда мамлакатимиз ҳаттоки тушиб ҳам қолган. Сабаби, Ўзбекистон ҳақида тўлиқ маълумот бўлмаган. Рейтингнинг топ-50 давлатлари рўйхатига киришни мақсад қилганмиз, деб ният қилишимиз мумкин эди, лекин унинг барча кўрсаткичлари бўйича кўтарилиб бўлмайди. Албатта, биз биринчи ўринга ҳаракат қилишимиз керак, аммо ресурсларимиз чегараланган. Стратегияни ишлаб чиқиш жараёнида биз барча тармоқларни қамраб олишга ҳаракат қилдик. Фикрлар кўп лекин улар тарқоқ. Турли хил фикрларни жамлаган ҳолда асосий йўналишимизни белгилаб олишга имкон бўлади.
 
- Бугун форсайт бўйича энг кўп мутахассислар қаерда тайёрланади биласизми? Иштирокчиларга савол билан мурожат этади, Азиза Умарова, SMARTGOV.consulting компанияси директори. – Эрон энг кўп бакалавр ва магистрларни айнан форсайт бўйича тайёрлайди. Чунки у учун 10 йилдан кейин қандай келажак кутаётгани жуда муҳим. Бу мамлакат эмбарголар олингандан кейин қандай муаммоларга дуч келади. Санкциялар узайтирилса нима бўлади? Нефтнинг нархи ошса ёки тушса қандай чоралар зарур бўлади? Бу саволларга бугуноқ жавоб топилса, зарур ечимлар ҳам тайёр бўлади. Чунки, форсайт бу мамлакат ва жамият ривожи учун қандай алтернатив имкониятлар борлигини ҳисоблаб чиқиш имконини беради. У жуда кўп статистик маълумотлар (афсуски бу энг оғриқли нуқталардан бири) ва улар билан ишлай оладиган таҳлилчи мутахассисларни талаб этади. Сиз инқироз келишидан қўрқмайсиз, балки унга тайёр турасиз.
 
Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси учун ривожланиш драйверлари белгиланди, стратегияни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатарлар аниқланди ва муқобил сценарийлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида “Ҳаракатлар режаси”ни тузиш ишлари бошланди. 
 
Н. Тошпўлатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться