Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озиқ-овқат саноати: инновацион ечимлар ва инвестициялар

2018-08-10 | Инновация

Пойтахтимизда маҳаллий ва хорижий сармоядорлар иштирокида инвестициявий таклифлар бўйича ягона майдончанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир мамлакатимиз озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалаларига бағишланди.
 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари, маҳаллий ва хорижлик инвесторлар иштирок этди.
 
Унда сўзга чиққанлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда йирик инвестициялар ва янги техник ҳамда инновацион ечимларни амалиётга татбиқ этиш бугуннинг долзарб масаласига айланиб бораётганини таъкидлади.
 
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдумалик Намозовнинг маълумот беришича, қишлоқ хўжалиги соҳаси мамлакат иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, унда фойдаланилаётган ерлар ҳудудимизнинг 45 фоизини ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳукумат кафиллиги, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва беғараз кўмак йўналишлари бўйича инвестициялар амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида тўғридан-тўғри сармояга эга бўлган хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш бўйича юртимизда қатор имтиёзлар тақдим этилган. Яратилган шароитлар туфайли бугунги кунда тўғридан-тўғри хорижий капитал киритилган 170 корхона фаолият юритмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари томонидан ажратилган грант маблағлари иштирокида 37 миллион АҚШ долларилик 16 лойиҳа амалга оширилмоқда.
 
– Тадбирда тизимда амалга оширилаётган ишлар ва хорижий инвесторларни жалб қилишда яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди, – дейди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ходими Отажон Пирманов. – Озиқ-овқат саноатига инвестиция киритишга қизиқаётган хорижий сармоядорлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари муҳим ҳисобланади. Шу жиҳатдан бу учрашув ташкилотлар ва инвесторлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг режаларини рўёбга чиқариш ва муаммоларига ечим излашда ягона майдон бўлиб хизмат қилади.
 
– Бугун юртингизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бизнинг қизиқишимизни орттирмоқда, – дейди «Nasen» (Хитой) компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ян Чэньси. – Компаниямиз озиқ-овқат саноати учун музлатгич ва кондиционерлар ишлаб чиқаради ва ўрнатади. Тошкентда сервис марказимиз бор. Бугунги кунда “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бунда биз Ўзбекистонда етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва экспорт қилиш бўйича ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз.
 
Учрашувда мавзуга доир масалалар, муаммо ва уларнинг ечимлари бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Манба: ЎзА

Поделиться