Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбeкистон Рeспубликаси Молия вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ҳамкорлик рeжалари
2018-09-20 | Иқтисодиёт
Молия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва ИТБ Гуруҳи ҳамда Араб мувофиқлаштирувчи гуруҳи (АМГ) делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
ИТБ президенти мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо берди.
Бандар Асад ал-Ҳажар ўз нутқида: “Ислом тараққиёт банки ва менинг касбдошларим номидан миннатдорчилик изҳор этиб, бизни эътирофимиз ва Ўзбекистон билан ҳамкорликка содиқлигимизни таъкидлашни истардим. Бизнинг ташрифимиз мақсади алоқаларни янада мустаҳкамлаштиришдир.
Биз ИТБ гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасидаги лойиҳаларни молиялаштиришни бошлангандан сўнг жами портфель қиймати 1,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этганидан мамнунмиз. Молиялаштириш мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини ўз ичига олади: қишлоқ хўжалиги, уй-жой ва йўл қурилиши, сув таъминоти, таълим ва кўплаб бошқа соҳалар. Бизни қизиқтирган ва ишончга асосланган узоқ муддатли ва манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга ишонамиз”, – деб таъкидлаб ўтди.
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ислом тараққиёт банки ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2018-2021 йиллар давомида 1,3 миллиард доллар маблағ ажратиладиган Ҳамкорлик стратегияси имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда делегация аъзоларига олдинда турган ишбилармонлик ва инвестиция муҳити янада яхшилашга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар, солиқ тизимини ривожлантириш, хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, шунингдек давлат хусусий ҳамкорлигини ривожлантиришга ҳақида режа ва вазифалар ҳақида маълумот берилди.
Делегация аъзолари амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан қонунчиликни ривожлантириш, хусусий секторга имтиёз ва преференциялар берилиши муҳимлигини таъкидладилар. Бу ўз ўрнида Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириб, мамлакатнинг иқтисодий ўсишига туртки беради.
Ташриф якунида томонлар учрашувнинг юқори маҳсулдорлигини қайд этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш ва мустаҳкамлаш ниятида эканликларини таъкидладилар.
Маълумот учун: Ислом тараққиёт банки (ИТБ)1973 йил 18 декабрьда Ислом Конференцияси Ташкилотининг аъзо давлатлар молия вазирлари йиғилишида ташкил этилган ва 1975-йил октябрь ойида ўз фаолиятини бошлаган.
Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида ҳамкорлик 1991 йил бошланган. Шу йил ИТБ Бухоро шаҳридаги бир қатор тарихий обидалар реконструкцияси учун грантлар ажратган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги