Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Янги лойиҳалар кўриб чиқилди

15.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 14 июнь куни соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

35 та туманлараро тиббиёт марказлари юқори технологик ускуналар билан жиҳозланмоқда.

11.06.2021Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Соғлиқни сақлаш вазирлигига травматизм кўрсаткичлари ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморлар мурожаатларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, йирик автомобил трассаларига яқин жойлашган ҳудудлардаги шошилинч тиббий ёрдам муассасалари таркибида туманлараро қўшма жароҳат ва юрак-қон томир касалликлари бўлимлари ташкил қилиш вазифаси юклатилган эди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

03.06.2021Соғлиқни сақлашМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга ташрифи давомида Корея Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Квон Док Чол билан учрашув ўтказди,

Ўзбекистонга Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси келди

28.05.2021Соғлиқни сақлашМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Халифа Бин Зоид Ол Нахаён жамғармасининг техник кўмак маблағларини жалб этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

28.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Нукус шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари хайрия жамғармасининг грант маблағлари ҳисобига замонавий она ва бола шифохонаси барпо этилади.

Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

28.05.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Халқ таълими тизимида ногиронлиги бўлган болаларни таълим олишлари учун яратилган шароитларни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар

26.05.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Бугунги кунда республика бўйича жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун жами 86 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда 21,3 минг нафар, 22 та санаторий туридаги мактаб-интернатларда 6,1 минг нафар ўқувчилар таълим-тарбия олади.

Миллий палатада Германиянинг энг сўнгги ишланмалари муҳокама этилди

26.05.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида Германиянинг «Vogt Medical» компанияси билан музокаралар олиб борилди. Унда, хусусан, мамлакатимизда инновацион рақамли рентген тизимини жорий этиш имкониятлари муҳокама этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Украинага борди

24.05.2021Соғлиқни сақлашМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Вазир Мурод Қурбонов бошчилигидаги Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси  амалий сафар билан Украинага борди.

Қадам ташла — пул ишла! “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ҳақида тушунтириш берилди

21.05.2021Соғлиқни сақлашМанба: «Янги Ўзбекистон»

“Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастури доирасида марказ ходимлари иштирокида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига директор тайинланди

17.05.2021Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Исламов Миралишер Садриддинович Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўрта тиббиёт ходимларига байрам табриги

12.05.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Қадрли ҳамширалар!

IVI Бош директори Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ташкил этиладиган COVID-19 бўйича 1-халқаро илмий конгрессда иштирок этишини маълум қилди

10.05.2021Соғлиқни сақлашМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон дипломатлари Жанубий Корея пойтахтида Халқаро вакцина институти (The International Vaccine Institute – IVI) бош директори Жером Ким учрашди. Унда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

06.05.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори билан тасдиқланган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур.

Саудия Арабистони ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилган

04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Подшоҳлиги атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазири Абдулраҳмон ал-Фадлий билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам юборди

03.05.2021Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан жорий йилнинг 2 май куни Туркия Республикасига коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Ўзбекистон инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси касалликларни эрта аниқлаш йўлидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

23.04.2021Соғлиқни сақлашМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Касалликни эрта аниқлаш учун энг сўнгги ютуқларни жорий этиш турли касалликлар, айниқса, саратонни аниқлашда жуда муҳим роль ўйнайди. Мазкур мавзу Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва «Roche Diagnostics» халқаро компанияси ўртасида бўлиб ўтган музокарада муҳокама этилди

Коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда

17.04.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Хабар берганимиздек, 17 апрель куни пойтахтимизда коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Овқатланиш муассасаларида ўринлар ва автобусларда ўриндиқлар сони 50 фоизгача чекланади

17.04.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилиши давом этмоқда.