Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонга Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси келди

2021-05-28 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди

Делегация таркибига Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, шунингдек, академик В.Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт илмий-тадқиқот маркази директори Сергей Готье ва Н.Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети ректори Сергей Лукьянов каби юқори даражадаги мутахассислар киритилган.

Ташриф давомида юқори даражадаги қатор учрашувлар, мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт муассасаларига ташрифлар режалаштирилган.

Шунингдек, делегация Н.Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети филиалининг очилишига тайёргарлик кўриш ишларини кўздан кечириш мақсадида Чилонзор тиббиёт коллежига ҳам ташриф буюради.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Н.Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети ўртасида шартнома имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться