Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси янгиланади

29.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон давлат тиббиёт институти клиникасини бориб кўрди.

Германиялик мутахассис Тошкент давлат стоматология институти талабаларига маҳорат дарси ўтди

24.09.2021Таълим Манба: ЎзА

Тошкент давлат стоматология институти таълим ва фан соҳасида жаҳон талабларига мос равишда юқори малакали ва рақобатбардош тиббиёт кадрларини тайёрлаш мақсадида бир қатор муҳим қадамларни қўйди.

Давлат раҳбари Нукусдаги янги клиника фаолияти билан танишди

22.09.2021Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳузуридаги болалар клиникасини бориб кўрди. 

“COVID-19. Вакцинация – эришилган ютуқлар, истиқболдаги режа ва мақсадлар» мавзусидаги илмий-амалий халқаро конференция ўтказилди

08.09.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2021 йилнинг 7 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида давлат идоралари ва ташкилотлари вакиллари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва ходимлари, халқаро мутахассислар ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари экспертлари иштирокида “COVID-19. Вакцинация – эришилган ютуқлар, истиқболдаги режа ва мақсадлар» мавзусидаги илмий-амалий халқаро конференция ўтказилди. Конференция офлайн ва онлайн шаклда ўтказилди.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари қайси турдаги вакцина билан эмланган?

18.08.2021Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати давлат бошқарув органлари, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика соҳалари раҳбарлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларини сарҳисоб қилди. Мақсад – юқори лавозимли амалдорлар ҳамда таниқли шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши эмланганми ёки йўқми, шунингдек улар қайси вакцина билан эмлангани тўғрисида маълумотларни кенг жамоатчиликка тақдим этишдир.

Спортчиларимизнинг саломатлиги ҳар нарсадан муҳим

18.08.2021СпортМанба: ЎзА

Бугун Кениянинг Найроби шаҳрида 20 ёшгача бўлганлар ўртасида енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бошланди.

Эндиликда эмланганликни тасдиқловчи сертификатни электрон тарзда олиш мумкин

18.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Эндиликда Ягона портал орқали “Коронавирусга қарши эмлаш” учун  электрон тарзда навбатга туриш билан бирга, эмлаш тўлиқ якунлангач тегишли сертификатни юклаб олиш мумкин.

Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи коронавирусга қарши эмланиб бўлди

13.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Бугунги кунда Мудофаа вазирлиги шахсий таркибини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Эмлаш ишлари Мудофаа вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати маркази, ҳарбий госпиталлар, ҳарбий қисм ва муассасалар тиббиёт хизматлари томонидан амалга оширилмоқда.

Хамшираларга малака тоифалари қандай шартлар асосида берилади.

11.08.2021Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мутахассисларнинг билим-малакаси иш жараёнида янада мукаммаллашиб боради. Малакали мутахассислар эса бошқалардан кўра кўпроқ имтиёз ва моддий рағбатлантиришларга эга бўлишлари зарур. Шунинг учун кўпгина соҳа вакиллари, хусусан, ҳамшираларга ҳам малака тоифасига қараб қўшимча устама ва имтиёзлар белгилланади. Малака тоифасини олиш ва уни кўтариш учун эса, маълум вақт оралиғида аттестация синовларидан ўтиб туриш талаб этилади.

Иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш чоралари кенг қўлланилади

09.08.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтди.

COVID-19га қарши вакциналар соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро форумда Ўзбекистон тажрибаси тақдим этилди

06.08.2021Соғлиқни сақлашМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Кеча COVID-19га қарши вакциналар соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро форум видеоконференция шаклида ўтказилди.

Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида

06.08.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилади

26.07.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан музокара ўтказиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлигида учрашув ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш Вазирлигида Медиа ҳолл ташкил этилди

23.07.2021Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тиббиёт тизимидаги янгиликларни медиамаконда тезкор ва сифатли етказиб бориш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда медиа ҳолл ташкил этилди.

Коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари қандай кечмоқда?

14.07.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

“Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган Республика аҳолисини коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишларини ташкил этиш вазифаси ижросига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Фарғонада Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилади

14.07.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов вилоятга ташриф буюрган Насер Масуд ҳамда Лабиб Абс бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашди.

Вакцинация бошлангандан бери юртимизда жами 869 минг нафардан ортиқ юртдошимиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

09.07.2021Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 122529 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Президент Янгиҳаёт туманидаги фармацевтика корхонасида бўлди

25.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги «Dentafill Plyus» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. 

Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

22.06.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Корея Эксимбанки: Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари

19.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Кореянинг Эксимбанки ваколатхонаси раҳбари Чо Ин-Гю билан учрашув ўтказди.