Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий палатада Германиянинг энг сўнгги ишланмалари муҳокама этилди

2021-05-26 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида Германиянинг «Vogt Medical» компанияси билан музокаралар олиб борилди. Унда, хусусан, мамлакатимизда инновацион рақамли рентген тизимини жорий этиш имкониятлари муҳокама этилди.

Мазкур тузилма матбуот хизмати маълумотига кўра, Миллий палата раиси Ровшан Изамов бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими юртдошларимизга кўрсатиладиган тиббий хизматнинг сифатини доимий равишда ошириб бориш учун энг илғор услубларни ўзлаштиришни мақсад қилганлигини билдирди.

Ўз ўрнида Германия компанияси асосчиси ва унинг бош директори Михаиль Фогт Ўзбекистоннинг муттасил ривожланиб бораётган соғлиқни сақлаш тизими энг илғор муаллиф-компаниялар ва сўнгги авлод технологияларини ишлаб чиқарувчиларда катта қизиқиш уйғотаётганини алоҳида таъкидлади.

Томонлар энг аввало, инновацион тиббий ускуналарнинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдалана оладиган мутахассислар тайёрлаш зарурлиги тўғрисида бир фикрга келдилар. Р. Изамов ташаббуси билан томонлар скрининг бўйича дастлабки лойиҳа имкониятини кўриб чиқади. Бу эса Ўзбекистоннинг ҳудудларидаги шифокорларига инновацион немис ускунасини ўзлаштириб олиш, унинг иш режимидаги натижаларини таҳлил этиш имконини беради.  

Германия томонига Миллий палатанинг мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятидаги ҳудудий бўлинмалари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, лойиҳани ишга тушириш учун шароитлар мавжуд эканлиги ҳақида маълумот берилди.

Манба: ЎзА

Поделиться