Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қадам ташла — пул ишла! “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ҳақида тушунтириш берилди

2021-05-21 | Соғлиқни сақлаш

“Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастури доирасида марказ ходимлари иштирокида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сонли қарори  мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Таъкидланишича, “Соғлом турмуш тарзи” платформаси 2021 йил 1 июндан бошлаб ишга туширилади ва тўловлар белгиланган тартибда амалга оширилади.

Мазкур платформани мобил иловасини яратишдан мақсад, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш орқали таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартириш, зарарли одатлардан, хусусан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, ортиқча вазн ҳолатлари (семизлик) ва бевақт вафот этишни камайтиришга қаратилган рағбатлантирувчи илова сифатида ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларнинг мобил иловасидаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан пул маблағини келиб тушади, дея хабар беради Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази матбуот хизмати

Қолаверса, ҳар ойда:

  • ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган фуқарога 300 минг сўмдан;
  • ҳар бир ҳудуд,яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича энг кўп юрган фуқарога 500 минг сўмдан;
  • республика бўйича энг кўп юрган фуқарога 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

“Соғлом турмуш тарзи платформаси” ҳақида маълумотлар билан 1hls.uz веб-сайтига кирган ҳолда танишиб чиқиш мумкин.

Мобил иловани эса, мобил қурилмани операцион тизимига кўра, “Play market" ва "App store”мобил иловалар онлайн дўконидан бепул юклаб олиш мумкин.

“Соғлом турмуш тарзи платформаси”ни мобил иловасини қурилмага юклаб олгандан сўнг, ундан рўйхатдан ўтиш жараёнини амалга ошириш шарт бўлади. Бунда фуқаролик паспорти орқали “id.egov.uz” ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтилади ва мазкур мобил иловамизда электрон ҳамён очилади. Шундан сўнг, мобил иловадан қадамларини кўриб борилади.

Шунингдек, ушбу ҳужжат билан Идоралараро баҳолаш рейтинги қуйидаги мезонлар бўйича 100 баллик тизимда амалга оширилади:

  • “Соғлом турмуш тарзи” мобил иловасидан рўйхатдан ўтган ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) — 30 баллгача;
  • бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган энг кўп ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) — 50 баллгача;
  • бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган ташкилотнинг 50 ёшдан ошган энг кўп ходимлари учун қўшимча равишда — 20 баллгача баҳоланади.

Бундан ташқари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда платформада рўйхатдан ўтган ходимлари ҳамда уларнинг юриш ва натижалари 100 баллик рейтинг тизими асосида қуйидагича баҳоланади:

  • 85,0 — 100 балл тўпланганда — “намунали”;
  • 71,0 — 84,9 балл тўплаганда — “яхши”;
  • 50,0 — 70,9 балл тўплаганда — “қониқарли”;
  • 49,9 балл ва ундан кам балл тўплаганда — “қониқарсиз”.

Ушбу тадбирлар иштирок этадиган шахсларни, яъниғолибларни рағбатлантириш тартиби ҳам ушбу ҳужжат билан белгилаб берилган.

Унга кўра, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг платформада рўйхатдан ўтган ходимлари ҳамда уларнинг юриш натижалари ва якуний рейтинг баҳолари Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ярим йиллик якунида рейтинг баллари натижалари бўйича “намунали” деб топилган давлат органлари (ташкилотлар) раҳбарларини рағбатлантириш (эсдалик совғалари, диплом ва бошқалар) Туризм ва спорт вазирлигининг ҳамда ҳудудий ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш (эсдалик совғалари, диплом ва бошқалар) ҳудудий оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Машғулот якунида иштирокчилар томонидан мавзуига оид берилган саволлар бўйича тушунтиришлар берилди ва иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться