Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Халифа Бин Зоид Ол Нахаён жамғармасининг техник кўмак маблағларини жалб этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

2021-05-28 | Иқтисодиёт

Нукус шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари хайрия жамғармасининг грант маблағлари ҳисобига замонавий она ва бола шифохонаси барпо этилади.

26 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикасида ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга БАА Халифа бин Бин Зоид Ол Нахаён номидаги хайрия жамғармасининг техник кўмагини жалб этиш бўйича Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди.

Ўзбекистон томонидан битимни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.Вафаев ва БАА томонидан молия вазирининг ўринбосари Юнис Ҳожи Ал-Хурий имзолади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 27 млн долларни ташкил этади ва молиялаштириши тўлиқ Халифа бин Бин Зоид Ол Нахаён жамғармасининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

100 беморга мўлжалланган ҳамда дизайн ва техник жиҳозлари бўйича ҳудудда ягона бўлган янги шифохонада тўғруқолди ва туғруқ бўлимлари, оналар ва янги туғилган чақалоқлар учун палаталар, оналар ва болалар интенсив терапияси бўлимлари, жарроҳлик бўлими, шифохона, амбулатория ва маслаҳат диагностика бўлимлари ҳамда лабораторияларга эга бўлади.

Ҳозирги вақтда объектда қурилиш ишлари бошланган. 2022 йил якунига қадар унинг тўлиқ қуриб битказилиши кутилмоқда. Энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги тиббиёт маскани Оролбўйи минтақаси аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини сезиларли даражада яхшилашга имкон беради.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва хусусий ташкилотлари ҳамда инвестиция жамғармалари билан икки томонлама ҳамкорликни диверсификация қилиш ва чуқурлаштиришни давом эттирмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться