Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайлов

Сарвар Отамуратовнинг Наманган вилояти сайловчилари билан учрашуви

07.11.2016Сайлов
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 5 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ҳотамжон Кетмоновнинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви

07.11.2016СайловМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 5 ноябрь куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди.

Наримон Умаровнинг Андижон вилояти сайловчилари билан учрашуви

07.11.2016Сайлов
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 5 ноябрь куни Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди.

Сарвар Отамуратовнинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви

05.11.2016СайловМанба: ЎзА
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 4 ноябрь куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди.

Шавкат Мирзиёевнинг Навоий ва Бухоро вилоятлари сайловчилари билан учрашуви

05.11.2016СайловМанба: ЎзА
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ҳотамжон Кетмоновнинг Андижон вилояти сайловчилари билан учрашуви

05.11.2016СайловМанба: ЎзА
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 4 ноябрь куни Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди.

Наримон Умаровнинг Наманган вилояти сайловчилари билан учрашуви

05.11.2016СайловМанба: ЎзА
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 4 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

Марказий сайлов комиссиясида учрашув

02.11.2016СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
2016 йилнинг 2 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари Йохан Петер Трауготт Тейлер бошчилигидаги кузатувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Экспертлар гуруҳларининг фаолияти давом этмоқда

23.10.2016СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Ҳозирги кунда Марказий сайлов комиссиясида сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича экспертлар гуруҳлари ўз ишини давом эттирмоқда. Уларнинг таркибида ички ишлар, адлия органларининг, аҳолини ҳисобга олиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг мутахассислари, шунингдек жамоатчилик вакиллари бор.

ЎзЛиДеП ваколатли вакили Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатлар топширди

23.10.2016СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Жорий йилнинг 22 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакили Марказий сайлов комиссиясига сиёсий партия томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим қилди.

ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ҳисоботини тайёрлади

23.10.2016СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан жорий йилнинг 11-14 октябрь кунлари ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатлар топширилмоқда

21.10.2016СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Шу йилнинг 21 октябрь куни сайловда иштирок этувчи сиёсий партияларнинг вакиллари Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларини рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатлар тақдим қилдилар.

Беларус Элчиси билан учрашув

21.10.2016СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2016 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Беларус Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Клакевич билан учрашув бўлиб ўтди.

Пухта тайёргарлик – юқори самарадорлик омили

21.10.2016СайловМанба: ЎзА
2016 йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган республика онлайн семинар-тренинги ўтказилди.

“Адолат” социал-демократик партиясининг қурултойи бўлиб ўтди

17.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
2016 йил 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг VIII қурултойи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг съезди бўлиб ўтди

17.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
2016 йил 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдаги съезди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси қурултойи бўлиб ўтди

14.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
2016 йил 14 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Х қурултойи бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилоятида 38 мингдан зиёд ёш сайловда биринчи марта овоз беради

14.10.2016СайловМанба: ЎзА
9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати шундай номланди.

ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув

11.10.2016СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2016 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси билан учрашув бўлиб ўтди. Миссияга Сайловлар департаменти бошлиғи Александр Шлик бошчилик қилади.

Ўзбекистон делегацияси Литвада

07.10.2016СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Адилов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2016 йил 9 октябрь куни бўлиб ўтадиган Литва Республикаси Сейми депутатлари сайловининг халқаро кузатувида иштирок этмоқда.