Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сарвар Отамуратовнинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви

2016-11-05 | Сайлов

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 4 ноябрь куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашув вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари сайловчилари билан видеоконференция орқали мулоқот тарзида ташкил этилди. 

Учрашувни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши аъзоси М.Отажонов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили У.Жабборов йиғилганларни Сарвар Отамуратовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов сайловчиларга сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ҳақида маълумот берди. 

Номзод таъкидлаганидек, дастур еттита устувор йўналишдан иборат. Унда асосан маънавий-маърифий соҳада эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада кенгайтириш, халқимизнинг бетакрор тарихий, маданий ва интеллектуал мероси, маданияти ва анъаналарини асраб-авайлаш, бойитиш, унинг ютуқларини аҳоли, айниқса, навқирон авлод орасида кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган. 

Биз доимо миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғусини мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият берганмиз ва бундан буён ҳам ушбу масалалар диққат марказимизда бўлади, деди Президентликка номзод. 

Дастурда тил миллатнинг энг олий қадриятидир, деб белгиланган. Қадимий ва бой тарихга эга ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш ва унинг тўла амал қилишига эришиш, тил маданиятини янада юксалтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш, миллий ғоя, жамиятимизнинг маънавий-ахлоқий асослари устуворлигини таъминлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни, халқимизга хос бағрикенглик, тотувлик ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш вазифаларига дастурда алоҳида жой ажратилган. 

Учрашувда вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири М.Шодиева, Фарғона шаҳридаги “Ойдиной қўғирчоқлари” оилавий корхонаси раҳбари О.Бурҳонова, Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Фарғона ҳудудий бўлими директорининг ўринбосари Б.Мўминов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида, демократик тамойилларга мос ўтаётганини таъкидлаб, Президентликка номзоднинг сайловолди дастури ва унда белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 

Манба: ЎзА

Поделиться