Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳотамжон Кетмоновнинг Андижон вилояти сайловчилари билан учрашуви

2016-11-05 | Сайлов

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 4 ноябрь куни Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди.

Онлайн видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Қирғизбоев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили А.Нурматов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов ўз нутқида сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида сўзлади. 

Дастур партиянинг ғоя ва дастурий мақсадларига, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг парламентдаги кўпчилик – Демократик кучлар блокига нисбатан ўзини мухолифат, деб эълон қилгани, бу мухолиф фракция сифатида илгари сурган қатор ғояларга асосланишини таъкидлади. 

Дастурда аҳолининг давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш, бандликни таъминлаш тизимини замонавий усулларни жорий қилиш орқали доимий такомиллаштириб бориш каби устувор йўналишларга кенг ўрин берилган. 

Номзод ушбу мақсадда ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш давомида барқарор иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари мазкур дастурларнинг муҳим мезонларидан бўлишини таъминлаш, ишчи кучи четга чиқиб кетишининг олдини олиш, бунинг учун ҳар йили қабул қилинадиган иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш давлат дастури ижросида янгича ёндашувларга ўтиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тузишда жорий ва истиқболдаги ривожланиш йўналишларини тўғри ва аниқ белгилаш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, ушбу соҳаларга мамлакатда мавжуд бўлган бўш меҳнат ресурсларини фаол жалб этиш зарурлиги бўйича таклифларни илгари сурди. 

Дастурда кичик бизнес, уй меҳнати, касаначилик ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, меҳнат қонунчилигида аёлларга берилган ҳуқуқ ва қўшимча имтиёзлардан кенг фойдаланиши учун янада мақбул шароитлар яратиш лозимлиги қайд этилган. 

Учрашувда Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори И.Йўлдошев, Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти кенгаши фаоли З.Охунова, партия фахрийси Т.Рустамов, "Нуроний" жамғармаси Бўз тумани бўлими раиси И.Эгамбердиев ва бошқалар номзоднинг дастурида илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида сўз юритди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 

 

Манба: ЎзА

Поделиться