Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЎзЛиДеП ваколатли вакили Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатлар топширди

2016-10-23 | Сайлов

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакили Марказий сайлов комиссиясига сиёсий партия томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим қилди.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қонунчиликка асосан сиёсий партия раҳбарининг Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб ёзган аризаси таыдим этилди.

Аризага Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси VIII съездининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, съезднинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, партия томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзо варақалари илова қилинди.

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг ваколатли вакилига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома берди. Тақдим этилган ҳужжатларнинг қонунда белгиланган муддатда сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқлигини кўриб чиқилади.

Ҳозирги кунда Марказий сайлов комиссиясида имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганини текшириш юзасидан ички ишлар, адлия органларининг, аҳолини ҳисобга олиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг мутахассислари, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат экспертлар гуруҳлари ўз ишини давом эттирмоқда.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться