Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспертлар гуруҳларининг фаолияти давом этмоқда

2016-10-23 | Сайлов

Ҳозирги кунда Марказий сайлов комиссиясида сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича экспертлар гуруҳлари ўз ишини давом эттирмоқда. Уларнинг таркибида ички ишлар, адлия органларининг, аҳолини ҳисобга олиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг мутахассислари, шунингдек жамоатчилик вакиллари бор.

Қонунга асосан текшириш учун имзо варақалари танлаш йўли билан ажратиб олиниши мумкин. Бунда текшириш учун ҳар бир сиёсий партия томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаб тўпланган сайловчилар имзоларининг тенг миқдордаги сони ажратиб олинади.

Сайловчилар имзолари ва сайлов варақаларига имзо қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар зарур миқдорининг камида 15 фоизи текширувдан ўтказилади.

Экспертлар гуруҳи аъзолари ҳар бир имзо варақасини кўздан кечирадилар, бунда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига, йўл қўйилган тузатишлар, ўчириб ёзилган жойлар мавжудлигига, турли шахслар томонидан тўлдирилганлигига, ўхшаш имзолар, қўшимча имзо билан тасдиқланган тузатишлар мавжудлигига алоҳида эътибор берадилар.

Кўздан кечириш пайтида камчиликлари аниқланган ёки шубҳа туғдирадиган ноаниқликлари мавжуд имзо варақалари батафсил текшириш учун ажратиб олинади.

Экспертлар гуруҳи имзо варақаларини текширишни ўтказаётган хонада сиёсий партияларнинг вакиллари ҳозир бўлмоқда.

Текшириш тугаганидан сўнг баённома тузилиб, унда сайловчиларнинг тақдим этилган имзолари сони, сайловчиларнинг текширилган имзолари сони, сайловчиларнинг ноаниқ ва ҳақиқий эмас деб топилган имзолари сони кўрсатилади. Баённоманинг нусхаси сиёсий партиянинг вакилига берилади.

Ушбу баённома Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорини қабул қилиш учун асос ҳисобланади ва унга илова қилинади.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться