Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув
2016-10-11 | Сиёсат
2016 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси билан учрашув бўлиб ўтди. Миссияга Сайловлар департаменти бошлиғи Александр Шлик бошчилик қилади.
Суҳбат чоғида 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Марказий сайлов комиссияси томонидан ЕХҲТ ДИИҲБ номига йўлланган таклифнома доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги